АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Гана футболи раҳбарлари мамлакат миллий жамоаси тараққий йўлини кескин ўзгартиришди.
Мана, «қора юлдузлар» «Атлетик» етакчиси Иньяки Уильямсни ўз томонларига оғдиришдан ташқари, АПЛда ўйнаётган икки иқтидорни халқаро даражада Гана байроғи остида ўйнашга кўндиришди. Энди эса Бундеслига-2дан ҳам 3 нафар футболчи «олиш»ни кўзламоқдалар. Ҳаммаси тушунарли: Гана миллий жамоасини олдинда ЖЧ-2022 баҳслари кутмоқда. Мундиал гуруҳ босқичидаги рақиблар эса жуда жиддий - Португалия, Уругвай ва Жанубий Корея термалари. Қисқаси, ганаликлар шунга яраша, таркибни имкон қадар кучайтириш ҳаракатидалар. «Атлетик» юлдузи Иньяки Уильямс, АПЛдан умидли ҳимоячилар ва Бундеслига-2 клубларида тўп сураётган бир қатор истиқболли йигитлар... Ҳа, Гана футболда бошқача трансферлар кампаниясини бошлади...
Гана маданиятига ҳурмат
Иньяки Уильямс Гана ва мамлакат маданиятига ҳамиша ҳурмат билан қарайди. Испания миллий жамоаси сафида 1 марта (2016 йилнинг май ойида Босния ва Герцеговина термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини) майдонга тушган «Атлетик» етакчисининг ота-онаси Ганадан. Умуман, Иньяки Испания термалари шарафини ёшлар миқёсида ҳам ҳимоя қилган. «Қизил фурия»дан қайта чорлов кутавериб чарчаган Уильямс охир-оқибат, футбол фуқаролигини ўзгартириб, Гана термасини танлади. Унинг ота-онаси Либерия фуқаролар уруши қочоқлари лагерида учрашишган. Улар аввалига пойтахт Аккрада қочқин сифатида яшашган, кейин Африканинг шимолий қирғоғидаги Мелильо (Испания) шаҳрида қўним топишган. Иньякининг ота-онаси бунда 4 минг километрдан кўпроқ масофа ва бутун Сахара чўлини босиб ўтишган. «Отам ўшанда товони сезгисини бутунлай йўқотган. Онам ҳам кўп қийинчиликларни бошдан кечирган, лекин у кучли аёл. Айтишларича, йўл давомида кўплаб ҳамроҳлари оғирликка чидай олишмаган ва уларни чўлнинг ўзига дафн этишга тўғри келган», - деганди Иньяки ўз интервьюларидан бирида.
Эътиборлиси, «Атлетик» футболчиси тви тили (Гана тилларидан бири) ҳам яхши билади: «Бобом ёки бувим қўнғироқ қилса, улар билан тви тилида бемалол гаплашаман. Умуман, Гана ва унинг маданияти, таомлари, анъаналаридан ҳамиша ҳайратланаман». Айтганча, Иньякининг 19 ёшли укаси Нико ҳам футбол фуқаролигини Гана фойдасига ўзгартирмоқда. Мавсум-2021|2022да «Атлетик» таркибига ёриб кирган кичик Уильямс Испания U-21 термаси аъзоси эди.
АПЛдан истиқболли дуэт ва Бундеслига-2дан трио
Иньяки Уильямсдан ташқари, «Брайтон»да ҳимоянинг ўнг қанотига жавоб берадиган Тариқ Лэмпти ҳам Гана паспортини олди. У шароитга қараб, олдинроқда ҳам ўйнаши мумкин. Лэмпти Англиянинг барча ёш тоифаларидаги термаларида кўриниш беришга улгурди, фақат миллий жамоа қолганди. Бироқ ҳозирги ҳолатда унинг Гарет Саутгейт рўйхатига тушиши жуда қийин. «Тушунинг, жамоамизнинг ўнг қанот ҳимоясида кучли рақобат бор. Кайл Уокер Евро-2020да биз билан бирга эди. Бу сафар Трент-Александер Арнольд ва Рис Жеймсга имконият бериш учун Киран Трипьерни безовта қилмадик», - дея ўз танловига изоҳ берганди Англия миллий жамоаси бош мураббийи 2021 йилнинг ноябрь ойида. Лэмпти ҳозир 21 ёшда ва АПЛ даражасида кўзга ташланишга улгурди. Дейлик, аввалги мавсум ўша Саутгейтдан ҳам мақтов эшитди, «Арсенал», «Бавария» ва «Атлетико» каби клублар назарига тушди.
Гана байроғи остида ўйнашга тайёр яна бир футболчи - бу «Саутгемптон» ҳимоячиси Муҳаммад Салису. Бу йигит 2019 йилиёқ «қора юлдузлар» бош мураббийидан чорлов олган, лекин ўшанда жисмоний тайёргарлиги жавоб бермаслигини айтиб, таклифга рад жавоби берганди. Салису Гананинг бош шаҳри - Аккрада туғилган, демак, паспортини ўзгартириши шарт эмас. Марказий ҳимояда ҳаракатланадиган 23 ёшли футболчи бунга қадар «Вальядолид»да тажриба оширган. Тўғри, у ҳозирча барқарор ўйини билан мақтанолмайди, лекин гоҳида ўта даҳшатли таассурот қолдиради, айниқса, яккакурашларда.
Гана термаси шунинг баробарида «Гамбург»нинг икки вакилини таркибга қўшиш устида иш олиб бормоқда. Булар - Стефан Амбросиус (марказий ҳимоячи, 23 ёш) ва Рансфорд-Йебоа Кенигсдорфер (хужумчи, 20 ёш). Ҳар иккиси томирида ганаликлар қони бор. Кенигсдорфер ҳозирга қадар Германия ёшлар термасининг бир неча ўйинида иштирок этди, аммо бундестимга ўтиши амри-маҳол. «Дармштадт»нинг бақувват ҳимоячиси Патрик Пфайффер (бўйи 196 см.)ни ҳам Қатарда Гана термаси таркибида кўрсак, ажабмас. Ҳар ҳолда, Гамбург шаҳрида туғилган бу йигит «қора юлдуз» бўлишга мойил.
Февраль ойида агар Гана терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритса, Каллум Хадсон-Одои ҳам «қора юлдузлар» сафига қўшилиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789