“Аркадаг” клуби ўз тарихида илк бор мағлубиятга учради.

“Аркадаг” клуби ўз тарихида илк бор мағлубиятга учради.

Туркманистоннинг “Аркадаг” футбол клуби ўз тарихида илк бор мағлуб бўлди. У ОФК Чақирув лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Қувайтнинг “Ал-Араби” жамоасига қарши ўйинда мағлуб бўлди. Қувайтга сафар уюштирган Туркманистон клуби 2:3 ҳисобида мағлубият билан ортга қайтадиган бўлди.

Мағлубиятга қарамай, жамоа "В" гуруҳида биринчи ўринни сақлаб қолди ва Осиёнинг клублар миқёсида учинчи ўринда турувчи мусобақасида чорак финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда туркман клуби Ҳиндистоннинг «Ист Бенгал» жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашувлар 5 ва 12 март кунлари бўлиб ўтади. Туркманистон клуби дастлаб меҳмонларни ўз майдонида қабул қилади, кейин эса Ҳиндистонга йўл олади.

Маълумот учун, аввалроқ Аркадагнинг 37 ўйиндан иборат ғалабали сериясини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишдан бош тортилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.