Асенсио мутлақ рекордчига айланди

Асенсио мутлақ рекордчига айланди

Марко Асенсио Чемпионлар лигасида захирадан майдонга тушиб, гол уриш борасида рекордчига айланди.

«Реал» ярим ҳимоячиси «Челси» билан чорак финал учрашувининг 71-дақиқасида майдонга тушди ва 74-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Испаниялик футболчи ушбу нуфузли турнирда захирадан майдонга тушиб 9та гол урди. Бу кўрсаткич мутлақ рекорд ҳисобланади. Оле Гуннар Сульшер, Карим Бензема ва Томас Мюллерлар 7 мартадан гол уришни уддалашган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.