Ассистлар қироли 34 ёшда

Ассистлар қироли 34 ёшда

Ҳа, биз учун у шундай. Унинг голли узатмаларида ҳар доим бир жиҳат ажралиб турган -  дид.  Дид бўлганда ҳам энг юқориларидан бири.

Ҳа, у бу узатмаларни фақат чап оёғида беради. Ким учундир икки оёқда ҳам бирдек тўп тепа олиш, чинакам омад. Аммо бу йигитнинг “бир оёқдаги узатмалар”ини кўришнинг ўзиёқ мен каби оддий мухлис учунам омад эди.
Мўжазгина “Вердер”даги ўйинлари ортидан кимсан “қироллик клуби” “Реал”га йўл олиб жавлон урган, кейин эса кетиш вақти етганинини тушуниб Лондонга бориб мухлисларни хушнуд қилган, мазлум мусулмонларнинг ҳимояси учун айтган ҳақ сўзлари ортидан кўп нарсадан воз кечган йигит  Месут Ўзил бугун 34 ёшга тўлди. Ҳа, унинг юлдузли вақтлари ортда қолди. Аммо у барибир мен каби миллионлаб мухлисларнинг хотирасида “ассистлар қироли” бўлиб қолаверади.
Бонус
Ўзилнинг фаолиятидаги статистикасини шу ерда қолдираман:
693 та ўйин
120 та гол
260 та ассист
Айтганча, Адре Иньестадек футбол даҳоси ҳам бутун фаолияти давомида Озилчалик натижа кўрсата олмаган экан. Исианиялик "авлиё" жами 970 ўйинда майдонга тушиб, 102та гол ва 193та асист амалаг оширган экан. Энди бу таққослаш учунда...