АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболни миллионлар ўйини деб бежизга таъриф ва тавсиф этмаймиз. Унга ошно тутинган мухлис доимо ишқибозлик деб номланган бедаво дард билан яшайди.
Суҳбатдошимиз «Насаф» ПФК «ФАН» клуби аъзоси Ўктам Узоқов ҳам бир неча йилдирки, мухлислик мактаби пиллапояларидан дадил одимлаб келаяпти.
- Футболга қизиқишингиз қандай бўлган?
- Падари бузрукворим ҳам «чарм тўп» шайдоси. «Спартак» (Москва) ўйинларининг ашаддий ишқибози. «Ўғлим, ўйнасанг мана булардек комбинацион усул кўрсат», - деб мени ҳам катта футбол бўсағасига бошлаган отажоним бўлади.
- «Насаф»га бўлган мухлислик дамларини қандай эслайсиз?
- Ўтган асрнинг 80-йиллари Қарши шаҳар футболи «Геолог», «Қаршистрой», «Динамо-Насаф» номлари билан фаолият юритди. Мустақиллик йилларида жамоамиз биринчи лигада қатнашди. 1997 йилда «Насаф»ни олий лигада тўп суриши билан футбол фидоийси Озод Пармонов ташаббускорлигида хайрли ишлар амалга оширилди. Илк бор норасмий тарзда «ФАН» клуб ташкил этиб, ўз ҳисобимиздан маблағ тўпладик. Байроқ, баннерлар тайёрладик. 2000 йилга келиб, «Насаф» ПФК вице-президенти Норқул Даминов (охирати обод бўлсин) кўмагида «ФАН» клубга асос солдик. Бу мамлакатимиздаги илк ишқибозлар клуби десам хато бўлмайди.
- «Насаф» билан боғлиқ ширин хотиралар ҳақида нималарни қўшимча қиласиз?
- Эҳ-ҳэ, буни санаб адоғига етолмайман. Илк бор «Насаф»ни бронза медаль олгани, шундан сўнг тўққиз марта 3-ўрин соҳиби бўлгани, уч бор вице-чемпионликка эришганлиги-ю, суперкубокка эга чиқиши, икки марта Ўзбекистон кубоги ўйинларидаги ғалабани айтмайсизми. Ёхуд 2011 йил ОФК кубогидаги зафарли одим бир умр хотирамизда...
- Шодлик билан аламли дамлар ёнма-ён юради дейишади.
- Албатта, футболда ҳам ҳамма вақт ғалабали онлар бўлмайди. Бир йил «Андижон»га ютқазганимизда клубимиз аъзолари зўрға ўзимга келтириб олишган. Йиғлаганимдан кўзларим қизариб, шишиб кетган экан. 2021 йилда ОФК кубогининг финалидаги мағлубият ҳам сочимни оқартириб, ҳатто қошимга ҳам таъсир этди.
- Футбол туфайли дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгансиз. Шу тарихий лаҳзаларни қандай эслайсиз?
- Айни долзарб дамларни ёдга солдингиз. Абдураҳмон Фозилов зукко, билимдон, маданиятли мухлис ҳамда етакчи. «Насаф» билан Ҳиндистон, Қувайт, Саудия Арабистони, Баҳрайнда бўлган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб қувватлаш учун Миср, Австралия, Хитой, Қатар, БАА давлатларига сафар уюштирганмиз. «Ўзбекистон» номини баралла, жўр овозда такрорлаб, ғалабали дақиқаларга шерик бўлганлигимдан бахтиёрман. Бу билан хорижлик ҳамкасбларимиздан ишқибозлик бўйича асло кам эмаслигимизни намойиш этганмиз.
- Яқинда Рўзиқул Бердиев айрим мухлисларни хоинликда айблади. Бунга муносабатингиз?
- Ушбу воқеани бизни «ФАН» клуби аъзолари эмас, бошқа секторда ўтирган ишқибозлар содир этишган. Албатта, ножўя хатти-ҳаракат эътиборсиз қолмайди. Марказий стадионда видеокамералар орқали барча вазият кўриниб туради. Бу бўйича биз ҳам ўзимизга тегишли хулосаларни чиқариб олдик. Ҳақиқий мухлис севимли жамоасига ҳамма вақт содиқ бўлиш керак. Шунинг ўзи мухлислик маданиятининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789