Азар термадан кетди

Азар термадан кетди

Бельгия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар учун ЖЧ-2022 фаолиятидаги сўнгги халқаро турнир бўлди.

«Реал» футболчиси миллий жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди. «Бугун саҳифалардан бири ёпилмоқда... Севганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат! 2008 йилдан буён бирга баҳам кўрган бахт учун ташаккур. Миллий жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ўрнимга ўринбосарлар тайёр. Соғиниб қоламан», - дея ёзади Азар. Маълумот учун, Эден Бельгия сафида 126 ўйинда майдонга тушиб, 33та голга муаллифлик қилган. Азар ЖЧ-2022да миллий жамоаси сардори сифатида тўп сурди, аммо Бельгия гуруҳда қолиб кетганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.