Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Мана, ФИФА кунларидан кейин қайта йўлга тушган Суперлигада биринчи давранинг охирги 2та тур ўйинлари ҳам ортда қолди, жамоалар яна танаффусга чиқди.
Термизнинг «Сурхон» клуби дастлабки довонда чакки таассурот қолдиргани йўқ. Жанубликлар жумладан, 13-турдан ўрин олган «Сўғдиёна» билан баҳсда ҳам рақибдан фаолроқ кўринишди ва охирги дақиқаларда пенальтидан урилган ягона гол эвазига ғалабани тантана қилишди. Ўзи турнир жадвалида ёнма-ён бораётган икки жамоа ўртасидаги ўйин кескин ўтиши кутилганди ва тахминлар маълум даражада оқланди. Махсус мухбиримиз айнан Жиззах жамоасига қарши ўйин арафасида «Сурхон» вакиллари истиқомат қилаётган меҳмонхонага бориб, ёш ҳимоячилардан бири Азиз Пирмуҳаммадовдан
алоҳида интервью олди.
- Азиз, «Сурхон» Суперлигада юзага келган танаффусдан қай даражада фойдаланди ва «Сўғдиёна»га қарши ўйинга нечоғли тайёргарлик кўрди?
- Аввало, эътибор ва таклиф учун катта раҳмат. Саволингизга келсак, олдинда турган учрашувларга қаратилган тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичи Дукентда олиб борилди, кейинчалик машғулотлар Тошкентга кўчирилди. Қисқаси, бўлажак баҳсларга талаб даражасида ҳозирлик кўрдик. Ўйлайманки, машғулотлар мевасини ижобий натижалар асносида юзага чиқара оламиз. Ҳар ҳолда, айни пайт жамоада иштиёқ катта, йигитларда спорт формаси ҳам чакки эмас.
- Умуман, «Сурхон» жорий мавсум ўйин сифати масаласида кўпчиликда яхши таассурот қолдирмоқда, фақат баъзида натижа бунга мувофиқ келмагандек. Эҳтимол, ҳозирча рақибларни нейтрал ҳудуд, яъни пойтахтда қабул қилаётганларинг ҳам умумий натижага озми-кўп таъсир кўрсатаётгандир...
- Балки шундайдир. Ҳарқалай, чемпионликни кўзлаётган жамоаларга қарши баҳсларда ҳам ўз ўйинимиздан чекинмадик, рақибларга муносиб кураш таклиф этдик. Бир неча ўйинни 1тагина гол фарқи билан бой берганимиз чиндан ҳам, ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсатганимиздан далолат. Муҳими, бугунги «Сурхон» ҳимояга «ётиб» олаётгани йўқ, ҳужумкор футбол намойиш этишга уринмоқда. Дейлик, ҳали бирор рақиб жамоамизни яққол устунлик билан доғда қолдиргани йўқ. Қисқаси, айни пайт дуч келган жамоа билан тенгма-тенг курашяпмиз ва бу «Сурхон» анча ўсганидан далолат.
- Хўш, жорий йилги Суперлига баҳслари шахсан сизда қандай таассурот қолдирмоқда? Рақобат ошгани сезилмоқда, камчиликлар-чи?
- Айтиш ўринли, сўнгги йилларда кузатилаётган тараққиёт давом этмоқда. Яъни муросасиз ўйинлар тобора кўпаймоқда. Бемалол хулоса чиқариш мумкинки, бугунги Суперлигада яққол кучсиз жамоанинг ўзи қолмади. Ҳаттоки, турнир жадвали қуйи қисмида бораётган клублар билан ўйинлар ҳам ўзига яраша оғир кечмоқда. Мана, ҳозирда ўйинлар натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлиб қолди. Айни ҳолатда турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар ва пешқадамларга қарши баҳслар ўртасида катта фарқ сезилмаяпти - ҳар бирида мураккаблик бор. Суперлига шу жиҳатдан АПЛга ўхшамоқда. Камчиликларга келсак, бу ҳақда мутахассислар гапиришгани маъқул. Эҳтимол, самарадорлик бироз пастдир...
- Иван Бошкович бошқарувида равон йўлга кириб олган «Сўғдиёна» ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳа, мавсумни қониқарсиз натижалар билан бошлаган «Сўғдиёна» Иван Бошкович раҳбарлигида анча ўзгарди. Бунга жамоанинг натижалари далил. Адашмасам, Жиззах клуби орада қаторасига 5-6та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Умуман, «Сўғдиёна»да ўйин яхши йўлга қўйилгани шундоқ кўриниб турибди.
- Жорий мавсум аввалида «Сурхон»да ҳам мураббийлар алмашуви кузатилди ва жамоа ҳозирда янги штаб қўл остида ёмон ўйнаётгани йўқ. Қизиқ, Сергей Арслонов айнан нималарни ўзгартириш эвазига ўсишни таъминламоқда?
- Бош мураббий ва унинг ёрдамчилари аввало, ўйин интизоми, ички тартибга алоҳида эътибор билан ёндашишди. Биламизки, футболда арзимасдек кўринган вазият ҳам майдонда кўп нарсани ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Арслонов штабининг биринчи талаби - проффессионаллик. Қисқаси, йигитлар эндиликда ўйиннинг ҳар бир вазиятига профессионал тарзда ёндашишмоқда. Табиийки, бу машғулотлардаги иш самарасидир.
- «Сурхон» таркиби нисбатан ёш футболчилардан ташкил топган. Шундан келиб чиқсак, жамоа ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қодирми? Ўзи жамоа олдидаги бирламчи мақсад нима?
- Мураббийлар ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаш кераклигини бот-бот уқтириб келишмоқда. Қисқаси, асосий вазифа - ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлисларимизга ғалаба тортиқ этиш. Бундан нима чиқишини мавсум якунида кўрамиз. Ўзимиз - футболчилар эса бор имкониятни ишга солиб, кучли бешликка кириш учун курашишга келишиб олганмиз.
- «Сурхон» азалдан ажойиб мухлислари билан алоҳида ажралиб турган. Бироқ жамоа ҳозир Термизда ўйнамаяпти. Айтингчи, мухлислар гуруҳи далдаси яққол сезилмаётгани жамоага қандай таъсир қилмоқда?
- Албатта, ўз майдонимизда ўйнасак, бошқача бўларди. Лекин термизлик мухлислар ҳозир ҳам бизни ёлғизлатиб қўйишаётгани йўқ. Дейлик, ортимиздан нафақат Тошкентга келишмоқда, балки бошқа шаҳарларга ҳам сафар уюштиришмоқда. Бунинг учун улардан бағоят миннатдормиз, албатта.
- Сизнингча, бу йил Суперлигада чемпионлик учун кураш асосан қайси жамоалар ўртасида давом этади?
- Ҳаммаси шундоқ кўриниб турибди - олтин медаль йўлидаги асосий фаворитлар - «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Насаф». Лекин ажойиб таркиб ҳосил қилган ва кучли мураббий топган «Нефтчи»ни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Менимча, Фарғона жамоаси ҳам охиригача юқори ўринлар учун курашиш салоҳиятига эга.
- Мавсум бошида асосан ҳимояда ҳаракатланганингизни кўргандик, сўнгги ўйинларда эса майдон марказига кўчдингиз. Бунинг сабаби нима ва ўзингизга қайси позицияда ўйнаш нисбатан қулай?
- Ҳа, амплуа бўйича ҳимоячиман, фақат мураббийлар мени охирги ўйинларда олдинроқда синаб кўришмоқда таркиб ҳолатидан келиб чиққан ҳолда. Ўзим учун қайси нуқтада ҳаракатланишнинг катта аҳамияти йўқ. Муҳими, жамоага наф келтирсам, бас. Тўғри, қулайлик нуқтаи назаридан қарасак, ҳимояда ҳаракатланиш нисбатан енгилроқ, барибир.
- Якунда ўз ҳақингизда кенгроқ маълумот берсангиз...
- Бухорода туғилиб-улғайдим, футбол билан ўзимизда шуғуллана бошладим. Мана, отамнинг саъй-ҳаракатлари билан профессионал футболчи бўлиб етишдим. Отамнинг ўзлари ҳам ёшликда футбол билан шуғулланган, фақат оилавий шароитлар туфайли профессионал даражага кўтарилолмаган, яъни машғулотларни давом эттиролмаган. Шунинг учун ҳам, қизиқишимни кўриб, бемалол шуғулланишим учун шароитлар яратиб берди. Албатта, барчаси интилиш, меҳнат ва саъй-ҳаракат эвазига келди. Профессионал фаолиятимни «Оқ-тепа»да бошладим, кейин «Бунёдкор» тизимига ўтдим. Бироқ пойтахт клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаганимдан яна Про лигага қайтиб, «Хоразм»да ўйнадим. «Сурхон» таркибига эса жорий мавсум бошида қўшилдим.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789