АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ДИЕГО ФОРЛАН ШОУСИ!
Уругвайлик собиқ ҳужумчи, чин голеадор Диего Форлан 2002 йили «МЮ» — «Саутгемптон» ўйини (2:1)да чинакам шоу кўрсатган эди. Аниқроқ айтсак, ўша вақт «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилган тўпурар якунда ғалаба голини урган, кейин маълум муддат футболкасиз ўйнаганди. Қанақасига?
Ғалаба голи. Ўша ўйин тафсилотларига тўхталсак, Диего Форлан 84-дақиқада «Саутгемптон» дарвозасини нишонга олади ва «МЮ»ни ҳисобда олиб чиқади - 2:1. Уругвайлик футболчи ушбу қимматли голини нишонлашда формасини ечади, кейин маълум вақт либоссиз югуришига тўғри келади. Чунончи, Форлан хурсандчиликни давом эттираётган паллада рақиб дарҳол тўпни ўйинга киритади (вазият шуни тақозо этарди). Форлан эса футболкасини кийишга ҳам улгурмайди ва уни қўлида ушлаганча югуришга мажбур бўлади.
Атиги 15 сония, шунда ҳам эффект. Уругвай футболи фахри ярим яланғоч ҳолда атиги 15 сония ўйнайди. Эътиборни тортадиган томони, футболкасиз ҳужумчи шу қисқа вақт ичида рақиб билан яккакурашга киришади ва устун ҳам келади. У шу аснода «МЮ»ни эҳтимолий голдан қутқариб қолади. Лекин Форлан футболкасини ечгани учун жазога тортилмаган. Гап шундаки, ўшанда ўйин вақти майдонда форма ечиш учун сариқ карточка берилмасди. Яъни бундай хатти-ҳаракат ҳали тақиқланмаган эди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789