Бабаян натижадан хафа, Бошкович эса дебют ғалабадн хурсанд...

Бабаян натижадан хафа, Бошкович эса дебют ғалабадн хурсанд...

«Бунёдкор»- «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийлари ўйин хусусидаги тассуротлари билан ўртоқлашишди.

Самвел Бабаян  (Навбаҳор): - Афсуски, бугун ютқаздик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда шунақа — гол ура олмасанг, ғалаба қозониш қийин. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Икки хато қилдик ва бу мағлубиятга олиб келди. Қолган 6та ўйинда яхши натижа қайд қилишга ҳаракат қиламиз.
1- бўлимдаёқ уч ўзгариш қилганимизга сабаб  айрим футболчиларимиз жароҳат билан майдонг тушишганди.  Зоран Марушич ва Жамшид Болтабоевда жароҳат бор эди. Улар 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасди.  
Егор Кримец ва Владимир Козак? Козак тикланиб қолди, Кримецнинг эса бу мавсумда майдонга тушиш эҳтимоли паст.
Марушич захирадан майдонга туширилаётгани? У — асосий таркиб ўйинчиси. Ўтган баҳсда тактик жиҳатдан уни захирада қолдиргандик, бугун эса жароҳати бор эди...

Иван Бошкович (Бунёдкор):- Тажрибали ва маҳоратли футболчилардан иборат жамоага қарши ўйнаганимиз учун бироз қийналдик. Тўғри, чиройли ўйин кўрсата олмадик, аммо кўзланган мақсадга эришганимиздан хурсандман. Асосийси, ёш футболчиларнинг иштиёқи эвазига ғалаба қозондик.

Рақибга қараб тактика танлаймиз. Ўтган сафарги ўйин билан бунисининг фарқи бор. Биласизми, бугун майдонда академиямизнинг 7-8 нафар футболчиси ўйнади. Бу албатта муваффақият. «Навбаҳор»дек жамоани мағлуб этиш эса жуда катта натижа...

Тоҳир Тўхтасинов жароҳат олгани сабаб танаффусда тактикани ўзгартирдик. У учун мавсум якунланди. ВАР? Албатта, бўлгани яхши. Хатолар камаяди. Ҳакамларни муҳокама қилиш эса мураббийнинг иши эмас. Уларни баҳолайдиган қўмита бор.