«Барса» Альварес учун ҳаракатни бошлади

«Барса» Альварес учун ҳаракатни бошлади

Каталониянинг «Барселона» клуби «Манчестер Сити» билан ҳужумчи Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери борасидаги музокаралар жараёнига киришди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

ОАВнинг маълум қилишича, «кўк-анорранглилар» аргентиналик ҳужумчини кейинги мавсумда ижарага олишни режалаштирмоқда. «Барселона» аргентиналик ҳужумчини асосий таркиб футболчисига айлантиришга тайёр, чунки Хулиан «Манчестер Сити» таркибида Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетмоқда. Хулианнинг ўзи «Манчестер Сити»даги мавқеидан норози ва клубини ўзгартиришга тайёр. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи клуб сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.