"Барселона" Ольмони январь ойида рўйхатдан ўтказа олмаслигидан қўрқмоқда

"Барселона" Ольмони январь ойида рўйхатдан ўтказа олмаслигидан қўрқмоқда

Барселона" раҳбарияти молиявий қийинчиликлар туфайли клуб ярим ҳимоячи Даниэл Ольмони жорий мавсумнинг иккинчи қисмига январь ойида рўйхатдан ўтказа олмаслигидан қўрқмоқда. Бу ҳақда Спорт.эс хабар бермоқда.

Манбаага кўра, каталонияликлардаги вазият  Нике билан ҳомийлик шартномасидан тушадиган пулни кутилганидан кечроқ олиши билан мураккаблашган. Қолаверса, клуб шу ойда жамоа ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳатидан тузалиб кетишини кутмоқда, кейин эса уни рўйхатдан ўтказиш вазифаси ҳам "Барселона" зиммасига тушади. Таъкидланишича, айни дамда Каталония клуби номи кўрсатилган икки футболчидан фақат биттасини рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.