«Бавария» Гавини кузатмоқда

«Бавария» Гавини кузатмоқда

«Бавария» «Барселона» ярим ҳимоячиси Гавига қизиқиш билдирмоқда.

Немис клуби ҳали испан клуби билан янги шартнома имзоламаган 18 ёшли ярим ҳимоячининг ҳолатини кузатиб бормоқда, дея хабар беради инсайдер Кристиан Фальк. Испания терма жамоаси футболчисининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Қишдаёқ у бошқа жамоа билан очиқ музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Аввалроқ Каталония клуби 18 ёшли испаниялик футболчига 5 йиллик янги шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Агар у шартнома имзоласа, Гавининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Испания чемпионатида 4та ўйинда майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.