Бекхэм катта ишга бел боғлади...

Бекхэм катта ишга бел боғлади...

Узоқ йиллар давомида жаҳон футболида ўзаро рақобатлашиб келган Криштиану Роналду ва Лионель Месси фаолиятининг сўнгги босқичини бирга ўтказиши мумкин.

Бир неча манбаларнинг араб журналист Абдулазиз ал Осаимига таяниб  маълум қилишича, «Интер Майами» хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм 39 ёшли португалиялик юлдузни ўз жамоасига олиб келиш бўйича иш бошлаган. Бекхэм айни пайтда Роналдуни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Унга Месси ва Роналдуни бир жамоа ўйнатиш ғояси жуда маъқул келгани айтилмоқда. Қизиғи шундаки, Европани тарк этганидан кейин Роналду Саудия Арабистонида, Месси эса АҚШда тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.