«Бенфика» Альварони сотиб олди

«Бенфика» Альварони сотиб олди

Альваро Фернандес «бургутлар»га 6 миллион еврога тушди.

Португалиянинг «Бенфика» клуби «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган ҳимоячи Альваро Фернандесни сотиб олди. Фабрицио Романо хабарига кўра, битим жума куни ёпилган. «Бургутлар» 21 ёшли Фернандесни сотиб олиш учун 6 миллион евро тўлаган ва ҳимоячи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаган. «МЮ» Фернандеснинг кейинги сотувининг фоизлари билан бир қаторда қайта сотиб олиш вариантини ҳам олди. Альваро Фернандес жорий мавсум «Бенфика» таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.