Бенземада ҳам ажойиб дебют: Чиройли гол, ассист ва ғалаба...

Бенземада ҳам ажойиб дебют: Чиройли гол, ассист ва ғалаба...

Араб чемпионлари кубоги доирасидаги 1-тур ўйинида Саудиянинг амалдаги чемпиони Жидданинг «Ал-Иттиҳод»и Тунис чемпиони «Эсперанс»га қарши саф тортди.

Учрашувда Бензема асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Канте 2-бўлим бошида захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди. Қувонарлиси шундаки, Бензема ўйиннинг 35-дақиқасида жамоасининг голига ассистентлик қилган бўлса, 55-дақиқадаги голи эвазига ғалаба келтирди – 2:1. 
Шу тариқа, Ар-Риёд клуби 3 очко билан «А» гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Клуб 2-турда  ( 30 июль куни ) Туниснинг яна бир клуби «Сфаксьен»га қарши майдонга тушади.

Араб чемпионлари кубоги. А гуруҳи. 1-тур 
ЭСПЕРАНС – АЛ-ИТТИҲОД – 1:2 
Голлар: Бугерра 26 – Ҳамдулла 35, Бензема 55.