Холанд қамалиши мумкин
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ассистенти Марказий Осиё чемпионати финалидан кейинги матбуот анжуманида сентябрь ойида АҚШ термасига қарши ўйин ўтказилишини эълон қилди.
Ҳамма учун ажойиб хабар. Бироқ битта савол туғилмоқда. Бир неча ой олдин Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойида Софияда Болгария термасига қарши ўйнаши эълон қилинганди.
Ҳамма гап шундаки, ФИФА моҳиятан бир дарчада жамоанинг турли конфедерациялар ҳудудида ўйнашини тақиқлайди (бу ҳақда каналимизда ўтган йилнинг 6 июнь куни батафсил ёзган эдик). Истисно қилиш мумкин, агар бир шаҳардан иккинчисига парвоз давомийлиги 5 соатдан ошмаса ва вақт минтақалари ўртасидаги тафовут 2 соатдан кўп бўлмаса. Софиядан Сент-Луисгача эса 9 000 километр масофа ва 5 соатлик парвоз билан етиб боришнинг иложи йўқ. Болгария термаси билан ўйинни бекор қилишадими? Балки ФИФАдан истисно сарҳадларини кенгайтиришни сўрашар...? Дарвоқе, Сент-Луисдан ёзишларича, шаҳар стадионида бўладиган АҚШ ва Ўзбекистон термалари ўйини ҳақида 28 июлдан олдин эълон бериш режалаштирилмаяпти. Кўринишидан, мураббийлар штаби ушбу келишувдан бехабар ёки муддатидан олдин инсайд ролига кирди.
Ёзишларича, Болгария термасига қарши ўйинни бекор қилишган, боз устига, анча олдин, фақат бу ҳақда гап чиқаришмаган...
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Максимилиано Араухо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789