АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ёзги трансфер мавсуми салмоқли келишувларни тақдим этди.
Жумладан, Харри Кейннинг «Бавария»га ўтиши, Саудия Арабистони клубларининг бозорни «портлатиш»лари, МЛСдаги юлдузлар оқими, буларни узоқ давом эттириш мумкин. Ва булар орасида Мойзес Кайседонинг «Челси»га ўтиши бир оз камтарин кўринсада, лекин сюжети анча жўшқин кечди.
«Брайтон»нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси анча вақт давомида топ-клублар нишонида бўлди. Январда «Арсенал» эквадорлик ўйинчи учун 70 млн. фунт таклиф қилганди. Ёзда «Челси» асосий харидорга айланиб, «чағалайлар»га бир неча марта таклиф юборди. Бироқ натижа бўлмади. Ваҳоланки, «кўклар» Кайседонинг ўзи билан май ойидаёқ келишиб олишганди. Ўртада Жордан Хендерсон ва Фабиньони Саудияга бериб юборган «Ливерпул»да ҳам марказни тўлдириш эҳтиёжи юзага келди. «Брайтон» «қизиллар»нинг 133 млн. евроли таклифига розилик билдирди. Шу тариқа Кайседо АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчи бўлиши мумкин эди. Бироқ футболчи «Челси» билан келишиб олганини айтиб, таклифни рад этди. Хуллас, эквадорлик футболчи «Стэмфорд Бриж»га йўл олди. Трансфер қиймати эса 116,2 млн. еврони ташкил этди. Хўш, Мойзеснинг қайси фазилати учун ҳатто ғайритабиий даражада қимматлашиб кетган бозорни ҳам ҳайрон қолдирадиган даражадаги маблағ таклиф этишди?
Фаришта маҚомидаги мураббий
АПЛ тарихидаги қимматбаҳо футболчилар сафига кирган Мойзес катталиги жиҳатидан Эквадорнинг 4-шаҳри бўлмиш Санто-Домингода дунёга келди. У оиладаги 10-фарзанд (!), отаси киракаш, онаси эса кир ювувчи. Оила зеб-зийнатга кўмилган эмас, лекин Кайседо қашшоқликда улғайди, дейишга ҳам асослар йўқ.
Мойзес футбол ўйнашни акалари билан чанг тўла кўчада бошлади, дарвоза ўрнини тошлар билан белгиланарди. Кайседолар уларни устун билан алмаштиришди. Ўйин шартлари ўта шафқатсиз, катталар кичикларга енгиллик беришмасди. «Қўпол ўйнашни айнан кўча футболида ўргандим», - деганди Мойзес интервьюларининг бирида. Кейин - бахтли тасодиф. Тўпни ғишт деворга тепиб юрган болакайни маҳаллий мураббий Иван Гуэрра кўриб қолди: «Унинг ўзига хос жиҳати иккала оёғи билан ажойиб зарба йўллаши эди». Айнан Гуэрра Мойзес учун фаришта-мураббийга айланди. У болакай учун бутса харид қилди, автобус чипталарига пул тўлади, оғир дамларда оиласига ҳам ёрдам берди. Баъзан мураббий шогирдини барвақт уйғотиб, «Барселона» номли жамоа билан бошқа шаҳардаги сафар учрашувларига олиб кетарди.
АПЛ юлдузи қаердан келганлигини унутмайди. Эквадорнинг ЖЧ-2022даги омадсиз иштирокидан кейин қадрдон Санто-Домингога бориб, меҳаллий мусобақада майдонга тушди, ҳатто финалда гол ҳам уриб, ўз номи билан юритилаётган собиқ жамоасига ғалаба туҳфа этди.
Фаолиятни барбод Қилиши мумкин бўлган жароҳат
Мойзеснинг парвози ўта шиддатли бўлди: 13 ёшида вилоят терма жамоасида, 15да эса ўз ҳудудининг бош жамоаси - «Индепентьенте дель Валле»да тўп сурди. Унинг пасайиши ҳам парвозидек шиддатли бўлиши мумкин эди - 2017 йилда тиззасидан жиддий жароҳат олиб, бир неча марта жарроҳлик муолажасини олди ва 10 ойни майдон ташқарисида ўтказди. 16-17 ёшда олинган шикастланиш унинг фаолиятига нуқта қўйиши ҳеч гап эмасди.
Шундан кейин омад яна Кайседога кулиб боқди. Эквадор мезонига кўра, «Индепентьенте» маҳаллий қурилиш магнати Мичель Деллернинг сармоялари туфайли илғор инфратузилмага эга бўлганди. Мойзес сафга қайтгач, клуб у учун якка тартибдаги машғулотлар ва парҳез режимини ишлаб чиқди. «У майдонда тўхтовсиз ҳаракатлана олар ва яккакурашларда доим ғолиб чиқарди. Биз уни «саккизоёқ», деб атардик», - дейди клуб академиясининг директори Мигель Анхель Рамирес. Мана шу самимий эътирофлар Кайседонинг ноёб иқтидор соҳиби эканлигига далил бўла олади. Қўшимчасига, Солано уни кўпроқ ҳимоя маркази ва хавбек позицияларига туширган бўлсада, Кайседо ҳужумнинг илк босқичида ҳам фаол иштирок этарди.
Канте «кумир» маҚомида
2020 йил охирида 19 ёшли футболчи мамлакатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди ва Эквадор терма жамоасида илк бор майдонга тушди. 2021 йил январида уни ўз таркибига жалб этмоқчи бўлган клублар ўртасидаги рақобатда «Брайтон» ғолиб чиққани ҳозир бир оз ажабланарли туюлади. Лекин «чағалайлар» скаутинги ўзига яраша нуфузга эга эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Бироқ шундай салоҳият соҳиби бирданига АПЛ муҳитига мослаша олмади. Дастлабки 7 ойни Мойзес ёшлар жамоасида ўтказиб, асосий жамоада бир марта майдонга тушди. Кейин Бельгиянинг «Беерсхот» клубига ижарага йўл олди. «Бизга келган пайтида Мойзеснинг кайфияти тушиб кетганди. Чунки у охирги ойларда майдонга тушмаган ва ритмни йўқотганди. Аммо машғулотларда тўпга тегинганида, ажойиб ўйинчи эканлиги сезилиб турарди. Кайседо айнан керакли пайтда тўпни рақибидан тортиб олар, тўп билан юрганида эса, деярли йўқотмасди», - деганди «Беерсхот» мураббийи.
2022 йил январида «чағалайлар» Мойзесни қайтариб олишди, Бельгияда етилган футболчи асосий таркибдан жой олди. Бир йилдан сўнг «Арсенал» 70 млн. фунт таклиф қилган бўлса, энди Мойзес АПЛ тарихидаги энг қимматбаҳо футболчилардан бирига айланди. Ҳозир Кайседони Нголо Кантенинг вориси дейишмоқда. Ўз вақтида Кайседо Саудияга йўл олган франциялик касбдошини ўз «кумири» сифатида эътироф этганди. «У майдоннинг барча нуқталарида ҳаракат қилади. Бу менга жуда ёқади. Шунингдек, Нголо ўта хотиржамлик билан тўп суради ва бор эътиборини ўйинга қаратади», - деганди Мойзес 16 ёшли чоғида.
Қаҳрамонимиз энди «Челси»нинг марказий чизиғида Энцо Фернандес билан ёнма-ён тўп суради. Яъни, трансфер қиймати бўйича «Челси» рекордчисига шерик бўлди. Дарвоқе, бу икки ноёб иқтидор соҳиби бир неча йил муқаддам ёшлар ўртасидаги Либертадорес Кубоги турнирининг финалида ўзаро куч синашган, унда Кайседонинг «Индепентьенте»си сенсацион тарзда номдор «Ривер Плейт»ни маҳв этганди. Энди собиқ рақиблар жуфтлигидан АПЛда сермаҳсул ва сермазмун ўйин кутишмоқда.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789