Де Зерби дисквалификация қилинди

Де Зерби дисквалификация қилинди

«Брайтон» бош мураббийи Роберто де Зерби яқинда «Фулхэм»га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жазоланди. Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий ҳакам билан келишмовчиликлари учун қизил карточка олганди.

Англия футбол ассоциацияси де Зербини бир ўйинга дисквалификация қилди. Бундан ташқари, италиялик 15 000 фунт (деярли 17 000 евро) жаримага тортилди. Шу тариқа, Роберто де Зерби шанба куни «Брайтон»нинг «Вест Хэм»га қарши ўйинида мураббийлар захирасида бўла олмайди. Қўшимча қиламизки, «Брайтон» ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.