АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Бунёдкор»га жорий мавсум барқарорлик етишмаётгани рост.
Тўғри, «қалдирғочлар» Суперлига 17-турида «Динамо» меҳмони бўлиб, ортга ғалаба билан қайтишди - 2:1. Жамоа шу тариқа кайфиятини бироз созлаб олди. Самарқандда «Бунёдкор» голларидан бири хорватиялик Дмитрий Побулич ҳисобига ёзилди. Махсус мухбиримиз шу баҳона легионер ҳужумчи билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олди.
- Дмитрий, аввало, «Динамо»га қарши кечган ўйин таассуротларига тўхталсангиз...
- Биз учун анча оғир ўйин бўлди. Зеро, жамоамиз анчадан буён ғалаба қозонолмаётганди. Қисқаси, босим бор эди. Боз устига, Самарқандда ҳисобни рақиб очди. Муҳими, барча йигитлар астойдил ўйнаб, охиригача 3 очко учун курашишди. Умуман, рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум уюштирдик, тўп назоратини ушлаб турдик. Якунда барчасини ҳисобда акс эттириб, ҳақли ғалабани нишонладик. Ишонинг, руҳият нуқтаи назаридан, бу натижа жуда муҳим.
- Хўш, айнан ниманинг эвазига ниҳоят, ғалаба кўчасига кирдинглар?
- Аслида ҳар бир ўйинга жиддий ёндашяпмиз, кучли тайёргарлик кўряпмиз. Чунончи, ҳозир рақибга қарайдиган ҳолатда эмасмиз - дуч келган жамоани енгиш йўлида бор кучни сарфлашимиз шарт. Мана, «Динамо» ҳисобни очган бўлсада, асло бўшашмадик ва танаффусдан кейин вазиятни ўзгартира олдик.
- Демак, Самарқанддаги натижа кейинги ўйинларда жамоага қўшимча куч бағишлаши керак...
- Шундай. Ўзи битта ғалабага сув ва ҳаводек эҳтиёж сезаётгандик. Энди юқори ритмни сақлаб қолсак, бас. Албатта, навбатдаги турларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Умуман, аввалги ўйинларда жамоанинг кетма-кет омадсизликларига нима сабаб бўлди?
- Натижаларнинг яхши эмаслиги йигитларни руҳан чўктириб қўйганди, менимча. Аслида ўзим иштирок этган баҳсларда жамоамиз рақибга нисбатан ёмон кўрингани ҳам йўқ. Бироқ вазиятлардан самара чиқаролмаслик панд берди. Рақиблар эса бир-икки хатодан фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди. Қолаверса, кубок турниридан пенальтилар серияси натижасига кўра чиқиб кетганимиз ҳам оғир ботди. Ваҳоланки, ўшанда асосий вақтдаёқ масалани ҳал қилиш имкони бор эди. Бироқ омад чопмаса, қийин...
- Трансфер ҳужжатларига боғлиқ муаммо туфайли биринчи даврада жамоага ёрдам беролмадингиз. Ҳозирги ҳолатингиз қандай?
- Чиндан ҳам, мен учун қийин давр... Ахир 5 ой футболдан четда қолдим. Табиийки, оптимал спорт формасига кириб олишим учун бироз вақт керак. Асосийси, ўйиндан ўйинга ишончим ортмоқда. Ишонаманки, тез орада ҳаммаси жойига тушади.
ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789