Европа матбуотида «Реал» раҳбарияти Карло Анчелотти билан хайрлашиши мумкинлиги, ёзда унинг ўрнига Хаби Алонсо келиши, унгача жамоани Себастьян Солари бошқариб туриши ҳақида маълумотлар кўпайиб бормоқда.
Todofichajes нашри италиялик мураббийнинг ўз келажаги бўйича қандай қарорга келгани ҳақида ахборот чиқарди. Унга кўра, Карло Анчелотти клуб билан амалдаги шартномаси якунлангунга қадар «Реал» бош мураббийи бўлиб ишламоқчи. Бу келишув 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Карло Анчелотти мадридликларга 2021 йилдан бери устозлик қилиб келади. Ўтган мавсумда «Реал» унинг қўл остида Испания чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.