ЕЧЛ 1/8 финалида «Реал» - «Ливерпуль» ва «ПСЖ» -«Бавария» ўйинларини кўрамиз 

ЕЧЛ 1/8 финалида «Реал» - «Ливерпуль» ва «ПСЖ» -«Бавария» ўйинларини кўрамиз 

Хабарингиз бор, бугун УЕФАнинг Ньон шаҳри (Швейцария)даги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

"Қуръанинг кўзи кўр" деганларидек,  ушбу босқичда бир қатор марказий ўчрагшувларни кўрадиган бўлдик. Хусусан, турнирнинг амалдаги чемпиони «Реал» финалчи «Ливерпуль» билан тўқнаш келган бўлса, «ПСЖ» «Бавария»га қарши ўйнайдиган бўлди.

ЕЧЛ. 1/8 финал жуфтликлари:
«РБ Лейпциг» – «Манчестер Сити»
«Брюгге» – «Бенфика»
«Ливерпуль» – «Реал»
«Милан» – «Тоттенҳэм»
«Айнтрахт» – «Наполи»
«Боруссия» Дортмунд – «Челси»
«Интер» – «Порту»
«ПСЖ» – «Бавария»

Айтганча, гуруҳ ғолиблари жавоб учрашувини ўз уйларида ўтказишади. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14-15 ва 21-22 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 7-8 ва 14-15 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган. 
Тақвимга кўра нимчоракфинал ўйинлари баҳорда  ва  финал баҳси 2023 йилнинг 10 июнида Истанбулдаги «Отатурк» стадионида ўтказилади.