АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«А» серияда қолиш учун курашаётган Клаудио Раньери бошқарувидаги «Кальяри» охирги турларда ўзини анча ўнглаб олди.
Дейлик, сардинияликлар 14 апрель куни турнир пешқадами «Интер»га қарши кечган ўйинга қадар хавфли ҳудуддан узоқлашиб, 13-ўринга кўтарилдилар. Биз учун ёқимли томони, миллий жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ҳам «Кальяри»га чинакамига наф келтираётган футболчилар қаторида эътироф этилмоқда. Диққатга сазовор жиҳати, Италиянинг энг нуфузли спорт нашрлари La Gazzetta dello Sport ва Corriera dello Sport журналистлари «Интер» билан ўйиндан олдин ҳамюртимизни суҳбатга чорлашди. Элдор эса интервью чоғи келажагига ҳам тўхталди бирров.
«А» серияда қолиш учун кураш
- Албатта, қолган ўйинларнинг ҳар бирига ўта жиддий ёндашамиз ва аввалги турда «Аталанта»га қарши турганимиздек ҳаракат қилишимиз керак. Ҳозир бўшашишга асос йўқ, муҳими, жамоа таслимчилик кайфиятидан холи. Хуллас, 26 майгача бўладиган ҳар бир ўйин биз учун финал мақомида. Ўз навбатида, мен ҳам ҳужумда имкон қадар наф келтиришга уринаман.
«Рома»га трансфери юзасидан
- «Рома»да барча ишларим ўзим ўйлаганчалик ривожланмади. Майдонда кўпроқ тер тўкишим, шиддат ва қатъият билан ўйнашим керак эди. Рим эса - гўзал шаҳар ва фантастик даражадаги мухлисларга эга.
Бошқа жамоаларнинг қизиқиши
- Қишки трансферлар вақти бир қатор клублар агентларим билан алоқа чиққани рост. Аниқ чорловлар ҳам бор эди, лекин «Кальяри»да қолишни истадим. Орада кутилмаган жароҳат узоқ муддат майдонга тушиш имконини бермади. Эҳтимол, бу ҳам яхшиликка. Ҳар ҳолда, жароҳат сафга тўғри ёндашув ва кучли иштиёқ билан қайтишимга ёрдам берди. Мана, ҳозир ўзимни анча тетик ҳис қиляпман.
«Дубль» ва қониқиш ҳисси
- «Салернитана» билан баҳсдаги ҳаракатларимдан қониқдим, албатта. Ахир 2та гол урдим. Зито Лувумбо майдонда кўп югуради, менда эса тезлик юқори. Шундай экан, «Кальяри»га янада кўпроқ наф келтиришимиз мумкин. Умуман, моҳиятан ҳужумнинг бир неча позициясида ҳаракатлана оламан. Яъни марказий ҳужумчи ролини бажаришдан ташқари, чап қанотда ҳам ўйнашим мумкин.
Клаудио Раньери талаби
- Раньери қўл остида ўйнашни истаган футболчи машғулотлар ва ўйинларга ўзини тўлиқ бағишлаши керак. Агар у сенинг тайёрлигинг, бор имконингни ишга солаётганингни кўрса, майдонга туширади, албатта. Раньеридан айнан шуларни ўргандим. Қайтараман, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва майдонга тушяпман.
Келажак масаласи
- «Кальяри»да қоламанми ёки «Рома»га қайтаман? Бу масалада гапиришга ҳали эрта. Ҳаммасини чемпионат якунланганидан кейин кўриб чиқамиз. Фақат айтишим керак, рафиқам ва икки фарзандим билан бу ерда бахтиёрман, шаҳар жуда сокин. Жамоада айниқса, Борис Радунович билан дўстлашиб олдим. Кальярига келиб, балиқ истеъмол қилишга кўникдим, бунга қадар унча кўп емасдим. Қисқаси, бу ерда ҳаммаси ажойиб.
Янги футболчилар
- Январда сафимизга Йерри Мина ва Жанлука Гаэтано қўшилишди. Гаэтано яхши сифатларга эга, Мина эса ҳимоя чизиғининг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Умуман, жамоамиз бирдам ва ишонаманки, «А» серияда қолиш миссиясини уддалай оламиз.
PS. : Элдор Шомуродов, «Интер»га қарши баҳсда 78-дақиқагача тўп суриб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789