«Челси» клуби футболчиси Энцо Фернандес автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Энцо ўтган йилнинг 27 декабрь ва шу йилнинг 24 январь саналарида икки марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Биринчи ҳолатда футболчининг номидаги Porsche Cayenne машинасида Суонсида тезлик оширилган, иккинчи вазиятда эса шу машина ҳайдовчиси Лланеллида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. Энцо Фернандес бу қоидабузарлик пайтида рулда ким бўлганини аниқлаб бера олмаган. Қонунга кўра, автомобил ҳайдовчиси бирор қоидабузарлик пайтида ҳайдовчи ким бўлганини аниқлаб бериши керак. Шу билан бирга, машина бошқарувчида Энцо Фернандес бўлгани ҳам исботланмаган. Бироқ, машина футболчининг номида бўлганлиги сабаб у барибир айбдор деб топилган. Якунда суд Энцо Фернандесни машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва умумий ҳисобда 3020 фунт жаримага тортди. Суд Энцо Фернандеснинг иштирокисиз ҳукм чиқарган.