АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тежи Саванье - бу шунчаки, франциялик навбатдаги ноёб иқтидор эмас. Лўлилар маҳалласида улғайган ва мўъжиза туфайли юқори даражага кўтарилган бу йигит фаолияти давомида қуйи лига синовларидан ҳам ўтди
Тежи бугун Лига 1 юлдузи, аммо ҳанузгача суюкли гўшаси - Лангедок Руссильондан ташқарига чиқмаган. Дейлик, 2018 йили ҳаттоки, «Милан» чорловига ҳам қиё боқмади. Ҳаммаси оддий: Саванье қадрдон «Монпелье»си, оила аъзолари, дўстлари ва одатий турмуш тарзидан воз кечолмади. «Милан»дан қўнғироқ қилишганида, дарҳол рад жавоби бердим. Шунда агентим мени жиннига чиқарди. Лекин табиатим шундай: ҳамиша «Монпелье»да, яқинларим кўз ўнгида ўйнашни хоҳлайман. Бу ерда оилам аъзолари ўйинимни трибунада томоша қиладилар. Ҳа, италияликлар катта маблағ таклиф этишди. Бироқ Миланда бу ердаги бахтни туймасдим. Тўғри, баъзан «Милан» ва «Сан Сиро»ни ўйлаб, озгина ҳўрсиниб қўяман. Аммо ўша заҳоти ўрним айнан Монпельеда эканлигини тушунаман» - Тежининг фалсафаси шу.
Лўлилар маҳалласи
Жели (Монпелье шаҳридаги лўлилар тумани) аҳолиси Тежи Саванье савиясини аллақачон тан олган, албатта. Лекин айримлар ёшлик пайти «Монпелье» юлдузидан яхшироқ тўп суришганини айтишдан тап тортмайдилар. Тежининг отаси эса оилаларидан бобосига тенглашадиган футболчи чиқмаганини таъкидлайди: «Лўлилар табиатан барча соҳада қобилиятли бўлишади. Ўғлим нима билан шуғулланишидан қатъий назар, барчасини тезда ўзлаштириб оларди - футбол, бильярд, теннис... Тўғри, амакиваччаси Себ Саванье футболда ундан 10 баравар кучлироқ. Бобом Жонни Руизга етадигани эса ҳали чиқмаган». Жели аҳолисининг 95 фоизи - лўлилар. Улардан 40 фоизи ночорлик чегарасидан пастда. Муҳими, жуда аҳил яшайдилар, доимо бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Болаларнинг кечки соат 10гача кўчада ўйнаб юришлари ҳам ҳеч кимни ташвишлантирмайди. Чунки Тежининг отаси доимо уларга кўз-қулоқ бўлиб юради. Яқиндагина ўғли ҳам улар қаторида эди. Тежи шунингдек, катта болалар жамоасидан жой олган ягона футболчи эди. «Ҳар доим асфальтга чиқиб, жамоа аъзоларига бақирардим: «Менга қарши бор кучингиз билан ўйнанг, ёш бола ўрнида кўрманг. Кечқурун уйга қайтиб, оёқларим қонталаш бўлиб кетганини кўрардим. Футбол сирларини шу аснода ўзлаштирдим», - дейли Тежи. У 21 ёшга тўлганида «Монпелье» кўригига борди, аммо синовдан ўтолмади. Чунки профессионал ўқуви паст эди. Йигитча бу камчиликни бартараф этиш учун машғулотларга жиддийроқ эътибор қаратди, бошқаларга нисбатан кўпроқ тер тўкди, бироқ дўстлари билан лўлилар туманида муаллақ қолиб кетди. Тежи кейинчалик уйидан 80 километр узоқлашиб, Лига 2 иштирокчиси - «Арль-Авиньон»га йўл олди. Боз устига, ҳужумчи бу оралиқда марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнашга мажбур бўлди: «Уйдан 2 соатли масофа узоқликда, яна шамол, совуқ об-ҳаво... Булар етмаганидек, ўйнаш имконияти ҳам деярли йўқ эди. Орада ҳаттоки, футболдан кетишга чоғландим. Пул ишлаш учун бирор иш топиб, уйим ёнида тўп сураверишни ўйладим. Чунки шунда бахтиёрликни сезардим».
Уйдан узоқда ўзини қўйиб юбориш
Тежи қадрдон гўшасидан узоқда чиндан ҳам қийналди. «Қисқа вақтда 5 килограмм ортиқча вазн тўпладим. Чунки фаст-фудни яхши кўрардим. Боз устига, ўзим таом тайёрлашни билмайман. Шу боис кафе ёки пиццерияга борардим. Ҳозир ҳам баъзан шундай. «Монпелье» ўйинидан кейин одатда «Макдональдс»га кираман, фақат тамадди қилгач, уйга йўл оламан», - дейди Тежи. Арльда унга муносиб лақаб қўйишди - «Танги». Бу - 28 ёшида ҳам ота-онаси билан яшаган Франция комедияси қаҳрамони. Чунончи, Тежи Арльда онаси билан яшади. Тўғри, футболчи чамаси 2 йилдан кейин мутлақо ўзгарди. Хусусан, газли сув ва фаст-фуддан бутунлай воз кечди, позициясини ҳам ўзгартириб, ҳужум гуруҳига қўшилди. «Арл»даги 2 йил ичида марказий ярим ҳимоячи ролини бажариб, ажойиб зарба соҳибига айланган Саванье шу тариқа 3-мавсумда бинойидек натижага эришди: Лига 2да 3та гол ва 4та самарали узатма. Қолаверса, Лига кубогидан ўрин олган «Реймс»га қарши ўйиннинг 43 дақиқасида гол уришдан ташқари, ассистентликни ҳам қойиллатди. Чўкиб бораётган «Арл»нинг энг яхши тўпурари ўша мавсум 5та гол урганини ҳисобга олсак, Тежи ундан самаралироқ ўйнаган.
Агар «Арль-Авиньон» 2015 йили сўнгги поғонани банд этиб, инқирозга учрамаганида, Тежи жамоада қоларди. Бироқ омадсизликдан кейин у Лига 2нинг бошқа вакили - «Ним» сафида тўп сура бошлади. Муҳими, Саванье янги жамоада дарҳол етакчи футболчи мақомига кўтарилди: жарима зарбаларини амалга ошириш, майдон марказида устунликни таъминлаш айнан унинг зиммасида эди. Шунингдек, Тежи 3 йил давомида олис масофадан кучли зарбалар йўллаши билан «Ним»ни элитага чиқишида катта роль бажарди. Лига1даги дебют мавсумида эса маҳсулдорликни давом эттириб (6та гол ва 14та самарали узатма), «Ним»ни 7-ўринга кўтарди. Шу тариқа футболчи грандлар эътиборига тушди. У «Милан» таклифини айнан ўша паллада рад этганди. Кейин Тежига унинг қадрдон «Монпелье»сидан «совчи» келди. Аслида бу жамоанинг ашаддий рақиби ҳисобланган «Ним» трансферга қарши чиқди, лекин масалани харидорнинг йирик маблағи ҳал қилди. Яъни «Ним» 10 млн. евродан кўз юмолмади - бу клуб тарихидаги рекорд келишув. Қолаверса, бозорда 5 миллиондан ортиқ сарфламайдиган «Монпелье» ҳам Тежи трансферида ўз рекордини ўрнатди: «Ним» президентига кетмоқчилигимни айтганимда, унинг юзи қизариб кетди ва қўйиб юбормаслигини бот-бот таъкидлади. Кейин «Монпелье» президенти Николлен 10 млн. евро таклиф қилди ва олдимга яхши ўйнаш шартини қўйди. Мен эса жонажон шаҳрим шарафини ҳимоя қилиш учун ҳаммасига тайёр эдим».
Саванье - «Монпелье» афсонаси
Тежи трансферига сарфланган 10 млн. еврони оқламоқда, у доимо Лига1нинг энг сара футболчилари қаторида. Хусусан, 2021|2022 йиллар мавсумида чемпионатнинг рамзий терма жамоадан жой олди. Ҳозирда сардорлик боғичи ҳам шу сермаҳсул ярим ҳимоячи қўлида. Тежи Франция миллий жамоасининг нишонида бўлсада, ҳозирча чорлов олмади. Лекин олимпия термаси билан Токиога борди, тўғри, унинг жамоаси гуруҳдан чиқолмади. Футболчи учун энг муҳими - энди ўз уйида, лўлилар маҳалласида. Тежи бир неча йил аввал шаҳарнинг бир четида вилла бунёд этганди. Бироқ қаср ҳозирча бўш - турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди ҳам кўчиб ўтишга қарши. Наркодилерлар, қотиллик, лўлича мусиқа ва Тежи Саванье туфайли туман номи янгиликларда тез-тез зикр этилади. Шаҳарда футболчи шарафига улкан панно яратилган: «Ўзимга сурат остидаги ибора ёқади: «Иложсиз ишнинг ўзи йўқ, фақат бунга ишониш керак». Албатта, болакайларга ибрат бўлиш, уларни илҳомлантириш - ўта ёқимли. Саваньенинг фикрича, Монпельедан кўчиб кетиши учун бутун туманни ўзи билан эргаштириши талаб этилади. Бунинг эса иложи йўқ...
Манба: sports.ru,
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789