ЎФА академиялар билан шартнома шартларига риоя қилмаган 7та клубни расман огоҳлантирди.

ЎФА академиялар билан шартнома шартларига риоя қилмаган 7та клубни расман огоҳлантирди.

Ўз футбол мактаби ёки академиясига эга бўлмаган футбол клублари лицензиялаш талабларини бажариш учун ЎФА қошидаги футбол мактаби ёки академияси билан шу йилнинг январ ойида ҳамкорлик шартномаси имзолаган.

 Унга кўра, мактаб ёки академия тарбияланувчилари лицензиялаш талабида кўрсатилган ёш тоифалари ўртасидаги мусобақаларда футбол клуби шарафини ҳимоя қилиши, ўз навбатида футбол клуби мактаб ёки академия моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун кўмаклашиши лозим эди.

ЎФА билан келишув асосида Бухоро, Қизилқум ва Нефтчи клублари вилоят футбол мактаблари билан, Сўғдиёна, Динамо, Навбаҳор, Арал эса вилоят академиялари билан шартнома имзолаган. Ўтган давр мобайнида мазкур клублар У19 ва ундан кичик ёш тоифасидаги мусобақаларда мазкур мактаб ва академиялар тарбияланувчилари билан иштирок этди. Аммо клублар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш масаласини ҳозирга қадар ортга суриб келди. Улардан айримлари шартнома шартларини қисман бажарган.

Шундан келиб чиқиб, ЎФА 14  -декабрь куни мазкур 7 клубга огоҳлантириш хати юборди. Унга кўра, клублар ўз зиммасидаги мажбуриятни 10 кун ичида ҳал қилмаса, уларга қишки трансфер тақиқи қўйиш масаласи тегишли қўмитага киритилади. Яъни, барча масала 24-декабрь кунигача ҳал қилиниши лозим.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.