Португалиялик футболчи 1 сентябрь куни «Атлетико Мадрид»дан ижара асосида «кўк-анорранглилар» сафига қўшилган эди. Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона»нинг молиявий қийинчиликлари туфайли Феликс келишув амалга ошиши учун маошининг ярмидан воз кечишга мажбур бўлди. Қайд этилишича, Каталония клуби 23 ёшли ҳужумчининг умумий маошидан бор-йўғи 400 минг евро тўлайди қолганини «матрасчилар» қоплашади. Манбага кўра, «Барселона» манфаати учун Феликс Англиянинг «Ливерпуль», «Астон Вилла» ва «Манчестер Юнайтед» таклифларини ҳам рад этган.