Каземиро: "Дон Карлонинг хонасига кирсам, у йиғлаб ўтирган экан..."
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
АЖИБ ГЎЗАЛЛИК
Янги Зеландияда, ажойиб жойда ажойиб футбол майдони яратилди. 20 июль - 20 август оралиғида Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бўлажак турнир шарафига Янги Зеландиянинг энг баланд нуқтаси - Аораки тоғлари (чўққиси 3724 метр) атрофида ажойиб футбол майдони барпо этилди.
«Маунт-Кук» миллий боғи ҳам шу ҳудудда жойлашган. Умуман, Аораки тоғлари Янги Зеландиянинг энг хушманзара нуқтаси ҳисобланади ва бу ерга ҳар йили бир неча миллион сайёҳ ташриф буюради. Қолаверса, таниқли режиссёр Питер Жексон ўзининг машҳур трилогияси - «Узуклар ҳукмдори»нинг маълум қисмини шу атрофда суратга олган. Аниқроғи, Гондор ва Рохан қўшинларининг Саурон армиясига қарши жанги саҳнасини. Бу ҳудуд яна Пеленнор майдонларидаги жанг маркази сифатида ҳам машҳур.
«Маунт-Кук» миллий боғи эса ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мерослари рўйхатига киритилган, шунинг учун футбол майдони яратишда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қатъий қоидаларга тўлиқ риоя қилинди. Мисол учун, майдон чизиқлари махсус, экологик тоза бўёқ билан тортилди. Жаҳон чемпионати бошланишига 1 ой вақт қолган паллада Янги зеландиялик ёш қизлар янги майдонда ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Таъкидланишича, ноёб футбол майдони турнир якунига қадар мамлакатнинг янги диққатга сазовор нуқтаси бўлиб қолади.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Сизга яхши маълумки, бугун Темур Кападзе ва Жасурбек Жалолиддинов Осиё кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этишди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789