Футболчи ушбу ҳурлиқо аёл билан 2023 йилнинг декабрида танишган эди. Кейинчалик жуфтликнинг ўзаро муносабатлари жиддийлашиб борди ва мана, 18 ёшли йигитча 21 ёшли хонимнинг турмуш ўртоғига айланди.
Айтиш керак, Эндрик ва Миранда ўртасидаги қисқа муҳаббат қиссаси кенг жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмади. Мисол учун, «Реал» вакиллари бундай муносабат ёш футболчининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолидан хавотирланаётганларини яшириб ўтиришмади. Эндрикнинг ўзи эса интервьюларидан бирида Габриэль Миранда билан билан шунчаки, кўнгилхушлик учун учрашмаётгани, ўзаро муносабатлари алоҳида шартнома билан мустаҳкамланганлигини айтганди. Дейлик, келишув бандларидан бирида жуфтлик бир-бирига тез-тез севги изҳор этиши шартлиги ёзилган экан.
Қолаверса, футболчи ва моделнинг бирга тушган суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, уларга нисбатан салбий изоҳлар кўпайиб кетди. Яъни кўпчилик ушбу жуфтлик узоққа бормаслиги, Габриэль Миранда фарзанд кўргач, Эдрик билан ажрашиб, футболчидан катта алимент нафақаси талаб қилиши эҳтимоли ҳақида ёзди очиқ-ойдин. Айримларнинг тахминларига кўра, Миранда ҳатто Эдрик мол-мулкининг ярмини даъво қилиши ҳам мумкин. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади, албатта