АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бу ёруғ оламда саёҳатни - ўзга мамлакатлар ва халқларнинг маданияти ва урф-одатлари билан танишишни истамайдиган киши бўлмаса керак.
Лекин ҳаёти давомида 10 минг километр масофани босиб ўтган сайёҳлар сони ҳам унчалик кўп эмас. Франциялик футболчиларда эса шундай ажойиб имконият мавжуд. Улар орасидаги энг омадлилари - 5-дивизион жамоасининг ўйинчилари. «Тьянвиль» клуби футболчиларини «атиги» 33 400 км.ли парвоз кутмоқда. Йўқ, бу халқаро учрашув эмас, шунчаки, Франция Кубоги турнирининг 1|128 финали босқичидаги одатий беллашув. Нахотки Европада биз билмаган шунақа улкан давлат бўлса? Йўқ, яна янглишдингиз. Гап бошқа ёқда.
1961 йилдан бери Франция Кубоги мусобақасида иштирок этадиган жамоалар орасида мамлакат ташқарисида жойлашган жамоалар ҳам бор. «Тьянвиль» рақиби - «Ианген Спорт». Бу жамоа Тинч океанида, Австралиянинг шарқидаги Янги Каледония клуби. Уни Франциядан 16 300 км.ли масофа ажратиб туради.
Ўйинга етиб бориш учун футболчилар бир суткадан кўпроқ вақт сарфлашларига тўғри келади. Иккита оралиқ тўхташни талаб этадиган парвоз 26 соатга чўзилади. Бу энг тезкор вариант. Хуллас, у ерга бориб келиш учун икки суткадан кўпроқ вақт керак бўлади.
Бу ўта олис сафарни амалга ошириш учун қанча маблағ етарли бўлади? Россиядан бориб келишни таъминлайдиган энг арзон авиачипта баҳоси 16 6000 рубль. Боз устига, бунақа чипта атиги 3 дона холос. Агар Франция 5-дивизионининг жамоаси ўз рақиби майдонига етиб бора олса ва учрашув ўтказилса, бу миллий кубок мусобақаларидаги энг олис ўйин бўлади. Буниси аниқ.
Россия ҳудудидаги жамоалар ўртасида бўлиб ўтган энг узоқ масофали беллашув ҳақида аниқ маълумотлар бор. Бу жамоалар мавсумда 2 марта - ўз майдонида ва сафарда куч синашишган. 2014 йилда Калининграднинг «Балтика» клуби Жанубий Сахалинскнинг «Сахалин» клуби билан Россия рекордини ўрнатишган. Рақиб майдонига бориб келиш учун улар умумий 15 000 км. масофани босиб ўтишган. Албатта, бу кўрсаткич билан французларга тенглашишнинг иложи йўқ. Шунга қарамасдан, йўл учун сарфланадиган энг кам вақт - 13 соат. Бироқ вақт минтақалари туфайли, қарийб бир сутка парвоз қилишга тўғри келади. Агар бу маълумот италияликларга етиб боргудек бўлса, улар ҳушдан кетиб қолишлари ҳеч гапмас. 2017 йилда «Рома» ўз тарихидаги энг узоқ саёҳатини амалга оширганди. Ўшанда римликлар Бокуга етиб келиш учун 3000 км.дан кўпроқ масофани ортда қолдиришганди. У ерда «бўрилар»ни маҳаллий «Қорабоғ» клуби кутаётганди. Ўшанда маҳаллий ОАВ фақат олис саёҳат таассуротлари билан банд бўлишганди. Энди «Тьянвиль» 33 000 км. масофани ортда қолдириш билан ростмана тарихга киради.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789