Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Аввалроқ биз фаолиятини якунлаганидан кейин банкротга учраган футболчилар ҳақида мулоҳаза юритгандик.
Навбатдаги ҳикоямиз эса аксинча, яшил майдонни тарк этгач, ўзларига муносиб юмуш топиб, футболдагидан мўмайроқ даромадга эга бўлаётган ишбилармонларга бағишланган.
Робби ФАУЛЕР
«Ливерпул»нинг кўпчилик мухлисларига «Маъбуд» тахаллуси билан таниш бўлган Робби фаолияти давомида муваффақиятли тўп сурди, сўнгги босқичдаги жароҳатлари бўлмаганида, янада кўпроқ маблағ тўплаши мумкин эди. Бироқ нафақага чиққанидан кейин, у янада бадавлат бўлиб кетди. Бунга Фаулер мураббийлик фаолияти билан эмас, балки бизнесга, кўчмас мулк ва ўзи ташкил этган компаниялар туфайли эришди. Даставвал Робби Стив Макманаман билан ҳамкорликда компанияга асос солганди. Кейин ўзининг хусусий корхонасини очди. Шу тариқа собиқ футболчининг айланма капитали 2017 йилда 30 млн. фунт стерлингдан ошиб кетди.
Томас ГРАВЕСЕН
Ли Карсли билан «Эвертон»нинг омадсиз ярим ҳимоячилар дуэтини ташкил этган даниялик футболчи 2005 йилда «Реал»га ўтиш орқали машҳур бўлганди. Тўғри, у бир йилдан кейин Мадридни тарк этди. Лекин 2009 йилда Томас нафақага чиқиб, фаолиятини тубдан ўзгартирди. Яъни, у Лас-Вегасга йўл олиб, покердаги ва муваффақиятли сармоялари эвазига санъат ва спорт юлдузлари орасида 10 йилча шоҳона ҳаёт кечирди ва Данияга қайтди.
Декстер БЛЭКСТОК
2017 йилда бутсаларини михга илган 30 ёшли футболчи КПР (2006-2009) ва «Ноттингем Форест» (2016 йилгача) жамоаларида рисоладагидек тўп суриб, шунга яраша пул ишлади. Лекин нафақага чиққанидан кейин фармацевтика соҳасида сердаромад бизнесни йўлга қўйди. У Medi Connect фирмасининг бош директори ва UK Meds онлайн-дорихонасининг акционери ҳисобланади. Шунингдек, Декстер кўчмас мулк соҳасида ҳам ўз омадини синаб кўрди. Лекин 2019 йил октябрида лицензияга оид ҳужжатларида қонунбузарликка йўл қўйгани аниқланиб, 24000 фунт-стерлингга жаримага тортилди.
Майкл ОУЭН
Кўпчиликка дунёдаги энг зерикарли шахс сифатида танилган афсона дуч келан соҳанинг рекламасида суратга тушаверадиган хушомадгўй инсон эди. Унинг ҳаракатчанлиги ўз самарасини берди. От пойгасининг ишқибози бўлган Майклнинг бир нечта чопағон отлари бор, улар билан 2011 йилда Royal Ascot пойгасида ва 2015 йилда Дубайдаги жаҳон Кубоги турнирида зафар қучган. Бундан ташқари, Оуэн мамлакатда юксак нуфузга сазовор бўлган Manor House отхонасининг эгаси. ОАВ ва эксперт мақомидаги фаолиятида зерикарли шахс мақомини олган афсона шу тариқа миллионлар соҳибига айланди.
Матьё ФЛАМИНИ
Наҳотки «Арсенал» (2 марта) ва «Милан»да жамғарган бойлиги камлик қилган бўлса? 2019 йилда нафақага чиққанидан кейин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида иш бошлаган Фламини улкан муваффақиятларга эришмоқда. Ўтган йилдаги маълумотларга кўра, унинг бойлиги 11,6 млрд. фунт стерлингга етган. Фламини ўз компаниясидан ташқари, биоолам масалаларини ёритишга ихтисослашган нуфузли журналининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Қўшимчасига, у нафақат савияли футболчи, балки ажойиб инсон. У 2024 йилда бўладиган Париж Олимпиадасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг аъзоси сифатида иштирок этади.
Сун ЖИХАЙ
Мазкур хитойлик афсона АПЛда гол уришга муваффақ бўлган шарқий осиёлик дастлабки футболчидир. «Манчестер Сити»да тўп сурган футболчи 2002 йил октябрида шу тарихий голни амалга оширганди. Англияда Сунни кўпчилик унутган бўлиши мумкин, лекин Шарқий Осиёда у юксак нуфузга эга. 2002 йилда терма жамоаси билан ЖЧда майдонга тушган. Кейин 2016 йилда спорт соҳаси билан шуғулланадиган компанияга асос солди. Қисқа вақт ичида ундаги хизматчилар сони 100тадан ошиб кетди. Ҳозирда компания ижтимоий тармоқларда 400 млн.дан ортиқ обуначига эга, Сунь Жихай эса ўта ақлли ва бадавлат миллионер.
Рамон ВЕГА
Қизиғи шундаки, швейцариялик ҳимоячи шимолий Лондондаги мухлисларга «Тоттенхэм»нинг охирги чемпионлиги ва 1999 йилдаги Лига Кубоги орқали таниш. Фаолиятининг қолган даврини Вега фақат ўринбосарлар жамоасида ўтказган. Бироқ бу Рамонни ортиқча қизиқтирмайди. Чунки у 2006 йилда ўз юртида кўчмас мулк билан шуғулланадиган компанияни ташкил этди, 2012 йилда хусусий капитал ва кирим-чиқимларни бошқарадиган молиявий гуруҳ асосчиларидан бирига айланди. Афсуски, «Брексит» воқеаси туфайли собиқ футболчининг муассасаларидан бири ёпилди. Лекин бошқа соҳалардаги ишлари чакки эмас: 2009 йилда у «Портсмут»ни сотиб олишга тайёр эканлигини эълон қилгани унинг миллиардларга қодир эканлигини исботлайди.
Луи САА
«МЮ», «Эвертон» ва «Фулхэм» клубларининг собиқ ҳужумчиси ўз даврида сермаҳсул ўйинчиларнинг бири эди. Лекин жароҳатлар туфайли ўз салоҳиятини тўлиқ юзага чиқара олмади ва 2013 йилда бутсаларини михга илишга мажбур бўлганди. Нафақага чиққанидан кейин Луи ўзига ўхшаган собиқ спортчиларга кўмак берадиган Aix Stars компаниясини ташкил этди. Муассаса ўз мижозларига ихтисос танлашда тавсиялар беришдан тортиб, молиявий ёрдам кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олган. Луи Саа шунингдек, 2012 йилда чоп этилган дастлабки асари - «Қути ичидагиларни ўйлаб?» китобининг муаллифидир.
Содиқ Собир тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789