АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2011 йилда Qatari Sports Investment (QSI) «ПСЖ» акциялар пакетини ўз тасарруфига олганидан кейин клуб қарийб 2 млрд. евро сарфлади.
Бироқ жамоа ҳанузгача ўзининг бош мақсади бўлган ЕЧЛ кубогини қўлга кирита олмади, сермаҳсул супержамоани шакллантиришнинг иложи топилмаяпти. Таркибни Килиан Мбаппе атрофида ташкил этиш режаси ҳам наф бермади. Бу ёғига Париж грандининг ҳоли қандай кечади?
Килиан мавсум якунида клубни тарк этишини расман эълон қилди. Демак, шу тариқа нафақат лойиҳа, бутун бир давр поёнига етади. Янги давр яхшироқ бўладими? Ўта долзарб ва ҳал бўлмаган масала. Иқтисодий нуқтаи-назардан қараганда, QSI 13 йил ичида «ПСЖ» билан улкан ишларни амалга оширди. Атиги 70 млн. еврога харид қилинган клуб ҳозир 4,25 млрд.га баҳоланмоқда. Шиддатли ўсишда клуб президенти Носир ал Хелайфий муҳим роль ўйнади. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли клуб Deloitte Football Money League рейтингида 3-ўринга кўтарилди.
Ҳомийлар билан имзоланадиган йирик контрактлар ва «Парк де Пренс» ВИП-ҳудудини таомлар билан таъминлайдиган мутахассисни шахсан функционернинг ўзи ҳал қилади. Шунингдек, майдондаги муваффақият лойиҳага бўлган ишончни оширишини ҳам ал Хелайфий яхши тушунгани боис, ЕЧЛдаги ғалабани ўзининг бош мақсади, деб ҳисоблайди. 2014 йилдаги интервьюсида у 4 йил ичида клуб Европани забт этишини ваъда қилганди. Бироқ тарихий ғалаба ҳанузгача юз бергани йўқ. Бунинг учун пойтахтликлар фақат ўзларидан хафа бўлишлари лозим.
«ПСЖ» президенти мақомидаги илк интервьюсида ал Хелайфий клуб олдига Мессига ўхшаган суперюлдузларни эмас, ноёб иқтидорларнинг янги авлодини таклиф этиш талабини қўйганди. Лекин йиллар давомидаги омадсизликдан кейин, жамоа 34 ёшли даҳо билан улкан контрактни имзолади.
Клубнинг юлдузлар салоҳиятини юзага чиқара олмаслик иллати ёки таркибни шакллантиришдаги уқувсизлиги ҳатто мухлисларда ҳам нафрат ҳиссини уйғотди. Чунки Мессидек буюк истеъдод майдонда жамоанинг барча муаммоларини амалда намойиш этди. «Мессининг хариди спортдан кўра кўпроқ маркетинг манфаатларини кўзлаган келишув. Якунда ҳужумчи сўнгги 3-4 йил ичида QSI лойиҳасидаги камчиликларни очиб ташлади», - деганди клуб манбаларидан бирининг вакили.
Ҳаммаси «ПСЖ» трансфер бозорини портлатишга қарор қилган 2017 йилда бошланди. Ўшанда клуб Неймар ва Мбаппени харид қилиш орқали футбол оламини 2та энг йирик шартнома билан лол қолдирганди.
Юлдузли ҳужумкор дуэт жамоани тарихий ғалабага жуда яқин олиб келди. Бироқ 2020 йилдаги ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ» Тухелнинг «Бавария»сига имкониятни бой берди. Шундан кейин шиддатли пасайиш бошланди. Аввалига Неймар ва Мбаппе лойиҳанинг бош роли учун ўзаро рақобатчиларга айланишди. Аста-секин рақобат чинакам ғанимлик даражасига чиқди. Натижада кийиниш хонасида кескин ихтилоф юзага келди ва 2021 йил ёзида Месси билан эркин агент мақомида келган Доннарумма, Рамос ва Вейналдумлар ўйинига салбий таъсирини кўрсатди. Шу сабабли клуб халқаро аренада яна ҳеч нарсага эриша олмади.
«ПСЖ» собиқ спорт директори Леонардо кечикиб бўлсада, Килиан муаммонинг ечими эмас, бир қисми эканлигини таъкидлаб ўтди: «Клуб учун ҳар қандай вазиятда ҳам Мбаппенинг кетгани яхшироқ. «ПСЖ» Килиан Мбаппедан аввал ҳам бор эди, кейин ҳам бўлади. У 6 йилдан бери Парижда. Бу вақт ичида 5та турли клублар ЕЧЛда зафар қучдилар, лекин уларнинг бирортасида Мбаппе йўқ. Бу эса нуфузли турнирда Килиансиз ғолиб чиқиш мумкинлигини англатади. Ўзининг сўнгги 2 йилдаги табиати билан Мбаппе аввалги етакчи эмаслигини ошкор этмоқда. Ҳа, у ажойиб ўйинчи, лекин етакчи эмас. Унинг атрофида сермаҳсул жамоани шакллантириш жуда қийин».
Ҳукмронлик учун Неймарга қарши курашда клуб доимо Килиан томонида бўлди, Неймарни Саудияга жўнатди. Мбаппенинг трансферларга таъсирини клуб доимо инкор этиб келмоқда. Бироқ ўтган йилдаги айрим харидлар унинг фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилганига Усмон Дембеле ва Рэндаль Коло-Муани мисол бўла олади. Лекин янги стратегия ҳам наф келтирмади.
Жамоа яна нуфузли совринга эриша олмагач, Килиан Парижда қолишдан воз кечди. Бир пайтлар ҳужумчи «ПСЖ» «Килиан Сен Жермен» эмаслигини таъкидлаб ўтганди. Ўшанда у клубдан устун кўринган, иш берувчи амалдорлар уни шундай мақомга кўтариб юборишганди. Ўша пайтда жамоа ЕЧЛдан тушиб кетганидан кейин ал Хелайфий шундай деганди: «Биз Европанинг энг навқирон жамоасини яратиш лойиҳаси устида ишлаяпмиз, порлоқ келажакка эришамиз». Бироқ бунинг учун дунёнинг энг яхши футболчилари сафига кўтарилган Мбаппе Парижда янги даврнинг намунаси бўлиши керак эди. Бироқ энди ундан фориғ бўлиш клуб учун ижобий силжиш бўлиб қолди.
Бошқа томондан, «QSI»-нинг тижорат орқали топган даромадлари ҳам барбод бўлиши мумкин. 1-Лигада бошқа топ-чемпионатлардагидек улкан даромадлар йўқ. Бунинг асосий сабабчиси ҳам лигани рақобатчилардан ва қизғин беллашувлардан холи бўлган турнирга айлантирган пойтахт гранди сабабчи. Ҳомийлар ва мухлисларни ўзига жалб этиш учун у доимо Златан Ибрагимович ва Дэвид Бекхэм каби ёрқин юлдузларни жалб этган.
Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги машҳурлиги Неймар, Мбаппе ва Мессилар даврига тўғри келди. Бироқ янги мавсумда уларнинг бирортасини «Парк де Пренс»да кўрмайсиз. Бу ёғига «ПСЖ»нинг ҳоли қандай кечади? Барча юлдузларидан жудо бўлган жамоага бўлган қизиқиш қай даражада бўлади? Носир ал Хелайфийдан ана шу саволларга ечим топиш талаб этилади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789