АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
27 июнь санасида россиялик Валерий Ничушкин ўйнайдиган «Колорадо Эвеланш» клуби 21 йиллик танаффусдан сўнг МХЛда зафар қучди.
4 ғалабагача давом этадиган финал серияси жамоа «Тампа-Бэй» хоккейчиларини 4:2 ҳисобида таслим этди. Сал аввалроқ «Колорадо Маммоф» лакросс клуби Миллий лигада ғолиб чиққанди. «Лос-Анжелес Рэмс» эса нафақат МФЛ, балки Америка сортидаги йилнинг асосий беллашувида Супербоул чемпиони бўлганди. Мазкур чемпион жамоалар Kroenke Sports холдинг компанияси тасарруфидаги клублар ҳисобланадилар. Уларнинг соҳиби Стэн Кронкенинг бойлигини «Форбес» журнали 10,7 млрд. долларга баҳолаган.
Кўпчилик Кронкенинг оилавий спорт империясини дунёдаги энг йирик уюшма, деб ҳисоблайди. «Эвеланш», «Маммоф» ва «ЛА Рэмс»дан ташқари, «Арсенал» футбол клубининг эркаклар ва аёллар жамоалари, МБАнинг «ДенверНаггетс», МLSнинг «Колорадо Рэпидс»ва киберспорт бўйича «Лос-Анжелес Гладиаторс» ҳамда Лос-Анжелес Гэриллаз» жамоалари ҳам Кронкега тегишли.
Миллиардер бўлишига омадли никоҳ сабабчи
Стэн Кронкенинг ҳаёти у 27 ёшга чиққанидан кейин шиддат билан юқорига кўтарила бошлади. Ўшанда у улгуржи ва чакана савдо соҳасида дунёнинг энг йирик тармоқларидан бири - Walmart компанияси президентининг қизи Энн Уолтонга уйланганди. Ҳозир компания даромад бобида 1-ўринда бормоқда. Унинг 1 йиллик даромади 570 млн. долларга яқин.
1983 йилда Кронке Kroenke Group фирмасини ташкил этиб, кўп хонадонли уйлар яқинида савдо марказларини қуришга киришди. Қариндошлик ришталари унга Walmart дўконлари ёнида кўчмас мулк бизнесини ривожлантириш ҳуқуқини берди. Шу тариқа ўша даврдаги 551та савдо нуқталари ҳозир 10585тага етди.
Кронкенинг МФЛдаги муваффақияти: «Улар гўё мавсум ўртасида ван Дейкни «Ньюкасл»га харид қилишгандек»
Шу йилнинг13 февралида Калифорниядаги «Соу-Фай» стадионига тўпланган 70000 мухлис гувоҳлигида «ЛА Рэмс» «Цинциннати Бенгалс» жамоаси устидан 23:20 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашувни ТВ орқали 100 млн.дан кўпроқ киши томоша қилди. Супербоул вақтидаги 30 сонияли овоза ролики 2022 йилда 6,7 млн.дан 7 млн.гача даромад келтирди. Ниҳоят, ўйиндан кейин нуфузли совринни Стэн Кронке боши узра баланд кўтарди - Энн Уолтон турмуш ўртоғининг қувончи еру-кўкка сиғмай қолганди.
АҚШнинг тенгсиз жамоаси бўлиш йўлида «Рэмс» ва Стэн барча имкониятларни сафарбар этдилар, асосий рақобатчиларнинг энг сара ва тажрибали ўйинчиларини ўз таркибларига чорладилар. Тасаввур қилинг, трансфер мавсумининг сўнгги соатларида Виржил ван Дейк беҳисоб миллионлар эвазига «Ливерпуль»ни тарк этиб, «Ньюкасл»га ўтди. Шокми? Шак-шубҳасиз!!! «Рэмс» «Бронкос» фахрийси Вон Миллерни айнан шу усулда ўз сафига қўшиб олганди.
Кронкенинг МХЛдаги зафари: Қайси Макар билан?
2000 йилда «Колорадо» Стэн Кронке измига ўтаётган паллада МХЛ фаворитларидан бири эди. Жамоа 1996 йилда Стэнли Кубогида ғолиб чиққан, 1999 ва 2000 йилда ғарбий конференция финалида ўйнаганди. Кронкенинг дебюти ҳам Стэнли Кубоги билан нишонланди. Бироқ кейин натижалар пасайиб кетди.
Бунинг асосий сабаби сифатида 2005 йилнинг июлида жорий этилган иш ҳақига оид чекловни кўрсатиш мумкин. Бунга қадар жамоа ўз хоккейчиларидан пулни аямасди, лиганинг энг кўп маош оладиган етакчи ўнлигидаги ўйинчиларнинг 3 нафари «Колорадо» вакиллари эди. Чеклов туфайли жамоа ўз етакчиларидан жудо бўлди. Пасайиш 2016|2017 йиллар мавсумигача давом этди. ўшанда жамоа мавсумни 48 очко билан якунлаб, сўнгги поғонадан жой олганди.
«Арсенал»: сабр ва меҳнат ўзини оқлайдими?
Лондон «Тўпчилари» юқорида зикр этилганидек, Стэннинг тўнғич фарзанди измида. Жош Лондонда «Колорадо» хоккейчилари қайд этган парвозни такрорлаш ниятида. Кичик Кронке Микель Артета ва техник директор Эду Гаспарга жуда ишонади. Артетани мураббийликдан менежерлик мақомига кўтарди, Эдуни эса йирик трансфер бюджети билан таъминлади.
Натижада, «Арсенал» аввалги мавсумлар оралиғида дунё бўйича энг кўп - 165,6 млн. евроли трансферни амалга оширди. Бу йил таркибни кучайтириш давом этмоқда. «Порту» вакили Фабиу Виейра (35 млн.) ва «Сити» страйкери Габриэл Жезус (52,2 млн.) «Эмирейтс»га кўчиб ўтишди, «Лион» вингери Лукас Пакета учун 70 млн. евро тайёрлаб қўйилган.
Янги мавсум Кронке-Эду-Артета учлигининг кейинги тақдирини белгилаб беради. Агар жамоа яна ЕЧЛдан четда қолса, мухлисларнинг жиддий эътирозларига дуч келиши аниқ. Ҳозирнинг ўзидаёқ улар Жошнинг Артета билан янги шартнома имзолаганидан норозилар. Лекин Кронкенинг Америка футболи ва хоккей жамоалари шоҳсупадан жой олишгани лондонлик мухлисларга умид бағишлагани ҳам рост. Ким билади дейсиз, балки Ломбарди ва Стэнли Кубоклари ортидан АПЛ Кубоги ҳам 80га яқинлашиб қолган Стэн Кронкенинг совринлар коллекциясидан жой олар...
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789