ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Ромелу Лукаку «А» серияда 13-рақам!

ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Ромелу Лукаку «А» серияда 13-рақам!

«А» СЕРИЯ-2023|2024: ЭНГ КАТТА МАОШГА ЭГА ФУТБОЛЧИЛАР.

Ромелу Лукаку бир мавсумлик ижара келишуви асосида «Челси»дан «Рома»га ўтгач, кўпчилик бельгиялик футболчининг Римда қанча маош олишини муҳокама қила бошлади. Қизиқ, Италия чемпионатининг номдор юлдузлари ва унинг маоши ўртасида қандай фарқ бор? Бинобарин, Лукаку «Рома»да ўйнаш учун маоши миқдори пасайтирилишига ҳам кўнди. Оддий айтганда, 30 ёшли футболчи Италияда 10 ой учун 6 миллион фунт стерлинг миқдорида иш ҳақи олади. «Рома» шунинг баробарида ижара шартномасига биноан, «Челси»га 5 миллион фунт стерлинг тўлайди.

«Рома» вакили Telegraph Sport нашри журналисти билан суҳбатда алоҳида таъкидлади: «Клубимиз эгалари Ромелу Лукаку келишувини тўлиқ таъминлашга қатъий қарор қилишди. Умуман, Фридкинлар оиласи сармояси ёрдамида «Рома»нинг иқтисодий ҳолати йилдан-йилга яхшиланмоқда. Чунончи, хўжайинлар жамоани «А» серия турнир жадвали кучли 4талигида кўрмоқчилар ва яхши натижага эришиш учун зарур трансферларга муҳим нуқта сифатида қарашмоқда».

Хуллас, Ромелу Лукаку Рим клуби билан келишув ортидан Италия чемпионати элит лигасида энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланди (13-қатор) гарчи иш ҳақи кесилишига кўнган бўлсада. Қолаверса, бельгиялик ҳужумчи «Рома»да энг катта маош эгаси ҳисобланади. Қисқаси, у маош бобида фақат «Ювентус» ва «Интер» клубларида муҳим роль ўйнайдиган юлдузлардан орқада, холос. Дарвоқе, «А» сериянинг энг кўп маош олувчи 25 нафар футболчиси рўйхатида «Аталанта», «Лацио», «Милан» ва чемпион - «Наполи» вакиллари ҳам бор. 

А» сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилари (Capology маълумоти) 

1. Душан Влахович («Ювентус») - 249 231 000 евро

2. Леонардо Бонуччи («Ювентус») - 213 538 000 евро

   Войцех Шесни («Ювентус») - 213 538 000 евро

4. Алекс Сандро («Ювентус») - 213 654 000 евро

   Ҳоқон Чалханоглу («Интер») - 213 654 000 евро

  Лаутаро Мартинес («Интер») - 213 654 000 евро

7. Поль Погба («Ювентус») - 197 308 000 евро

8. Алессандро Бастони («Интер») - 195 962 000 евро

9. Бремер («Ювентус») - 178 077 000 евро

   Федерико Кьеза («Ювентус») - 178 077 000 евро

   Николо Барелла («Интер») - 178 077 000 евро

12. Адриен Рабьо («Ювентус») - 172 500 000 евро

13. Ромелу Лукаку («Рома») - 170 454 054 евро

14. Маркус Тюрам («Интер») - 147 885 000 евро

15. Ирвинг Лосано («Наполи») - 142 500 000 евро

    Чиро Иммобиле («Лацио») - 142 500 000 евро

17. Исмоил Бенносир («Милан») - 135 835 000 евро

18. Стефан де Врей («Интер») - 135 385 000 евро

    Пауло Дибала («Рома») - 135 385 000 евро

20. Даниэле Ругани («Ювентус») - 124 615 000 евро

    Лоренцо Пеллигрини («Рома») - 124 615 000 евро

    Жанлука Манчини («Рома») - 124 615 000 евро

    Петр Зелински («Наполи») - 124 615 000 евро

24. Рафаэль Леау («Милан») - 123 269 000 евро

25. Жанлука Скамакка («Аталанта») - 114 038 000 евро

Изоҳ: ҳафталик маош кўрсатилган (рақамлар аслидан бироз фарқланиши мумкин); Леонардо Бонуччи ва Ирвинг Лосано каби футболчилар трансферлар бозорининг сўнгги кунлари «А» сериядан кетишди, демак, ушбу рейтингда тегишли ўзгаришлар рўй берди.