Геррейруни Мюнхенда кутишмоқда

Геррейруни Мюнхенда кутишмоқда

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейру ёзги трансфер ойнасида «Бавария»га ўтиши мумкин.

Журналист Флориан Плеттенберг берган хабарга кўра, ҳимоячи анчадан бери «Бавария» клуби манфаатлари доирасида бўлиб келган. Томонлар аллақачон музокаралар олиб боришган. Қайд этилишича, футболчи барибир ёзда «асаларилар»ни тарк этади. Португалияликнинг дортмундликлар билан шартномаси 1 июлга қадар тузилган. У 2016 йилнинг ёзидан бери немис жамоасида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у «Боруссия Дортмунд» сафида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 13та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.