Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Испания чемпионатининг 28-турида «Мальорка» «Вальядолид» билан оташин триллерни (3:3) қайд этди
Сафардаги жанговар дурангга оролликлар Ведат Мурикининг дубли ва Ману Морланеснинг аниқ зарбаси эвазига эришдилар. Ҳакамлар бригадасига жиддий эътирозларсиз ўтган камдан-кам учрайдиган баҳс.
Сўнгги пайтларда айниқса, Испанияда ҳакамликдаги муаммолар жуда кучайиб кетди. Маҳаллий арбитрлар ва уларнинг фаолияти хусусида «Мальорка» бош мураббийи Хавьер Агирре «Вальядолид»га қарши ўйин арафасида шоирона иборани қўллади: «Ҳакамларнинг меҳнати оғир. Мен шогирдларимга ҳакамлар билан ҳар қандай вазиятда баҳслашмаслик кераклигини уқтирдим. Светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетган киши полиция билан баҳслашадими ёки шунчаки, машинани тўхтатадими?»
Бу Агирре ижросидаги биринчи метафора эмас: журналистлар билан мулоқотда мексикалик мутахассис фразеология, эҳтиросли иборалар ва монологларга мурожаат қилади. Panenka нашри муаллифи Серхио Ходар Агирренинг матбуот анжуманларига чанқоқлигини қуйидагича баён этганди: «Мураббийлар ва журналистлар ўртасидаги мулоқотнинг турли усуллари мавжуд. Айримларни у жонидан тўйдиради, бошқалар шунчаки, сабр қилишади, учинчилари қисқа жавоб қайтаришади ва қўполлик ишлатишлари мумкин. Агирре матбуот анжуманларида ўзини бардам ҳис этадиганлар тоифасидан. У худди тобутсоздек самимий, луқмалари судьянинг ҳукмини эслатади. «Мальорка»нинг янги мураббийи - ас. Ижтимоий тармоқларда у ибораларини саралаб ўтирмайди. Агирре ўзини бўйнига секундомерни илиб олган жисмоний тарбия ўқитувчисидек шогирдларининг бор куч-қувватларини суғуриб олиш орқали ўз жамоасини шакллантиради».
Ўз фаолиятида Агирре Испаниянинг 6та клубида («Осасуна», «Атлетико», «Сарагоса», «Эспаньол», «Леганес» ва «Мальорка») ишлади. Испанияда мураббий қуйидаги натижаларга эришган. «Осасуна» билан ЕЧЛга чиқиб, тарихий натижага эришганида, муваффақиятни нишонламаган. 2006 йилда Хавьер Агирре «Осасуна» билан 4-ўринни эгаллаб, жамоани памплоналиклар тарихида илк марта ЕЧЛга олиб чиққанди. Йўлланма тақдири сўнгги турда ҳал бўлган: нуфузли турнирда қатнашиш учун жамоа «Севилья» билан даъвогарлик қилган, «Осасуна» «Валенсия»ни, «Севилья» «Реал»ни маҳв этиб, бир хил очко жамғаришган, фақат ўзаро учрашувларда «Осасуна» 2 марта «Осасуна» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани эвазига йўлланмани илиб кетганди.
ЕЧЛ йўлланмаси бутун шаҳарга байрам келтирди, мухлислар, радиошарҳловчилар, ҳатто оддий фуқаролар ҳам уни муносиб нишонладилар. Фақат Агирре ўз қувончини юзага чиқармади: «икки нафар эркакнинг ўзаро қучоқлашиши - ўта камёб воқеа. Бироқ ҳозир ўзгача вазият. Кучукка хос юз билан қандай қилиб ўз хурсандчилигимни намойиш этишим мумкин?»
ЕЧЛнинг 2006/2007 йиллар мавсумида «Осасуна» гуруҳдан чиқа олмади: сўнгги саралаш босқичида сафар учрашувида урилган гол туфайли «Гамбург»га имкониятни бой берди. «Эспаньол»да Агирре қайси ўйинчини алмаштиришни трибуналардаги мухлислардан сўраган. 2013/2014 йиллар мавсуми арафасида «Эспаньол» ўз сафига «Реал» академияси тарбияланувчиси Алекс Фернандесни жалб этган, лекин бош мураббий уни жуда оз майдонга туширарди: ўша мавсумда испан йигити 24та ўйинда 609 дақиқа тўп сурганди. Агирре «Эспаньол»ни мавсум охирига қадар бошқарди, Фернандес эса ярим йил кўпроқ юрди, мураббийдан кейин 5 марта майдонга тушиб, 2015 йил январида «Риека»га ўтиб кетди. Шогирдларига танбеҳ беришни унутиб қўйди, оёқларини қандай иситишини айтди, Мессини тўхтатиш йўлини топа олмади.
2019/2020 йиллар мавсумида мексикалик мураббий «Леганес»ни бошқарганди. Агирре давридаги дастлабки 1 ой ичида жамоа 2-ғалабасига эришган, ўйин арафасида эса қизиқ воқеа юз берганди: «Сўнгги машғулотда ўйинчилар ҳолати ўта аянчли эди. Уларга танбеҳ беришни ҳам, бермасликни ҳам билмай қолдим. Ўзимни тийиб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик режасини тузиш учун уйга қайтдим. Озгина жин,тоник ичгач, ўйинчиларга танбеҳ беришни унутдим. Жамоам «Эспаньол»ни маҳв этди».
«Вильярреал»га қарши баҳс арафасида Агирре об-ҳаводан нолиб, касбдошларимизга совуқдан сақланиш хусусида маслаҳат берганди: «Бугун жуда совуқ, оёқларим қотиб қолди. Бундан халос бўлиш учун озгина айёрлик ишлатганман. Ҳозир уни сизларга кўрсатаман». Шундан кейин Агирре кроссовкасини ечиб, оёғини кўрсатди, уни юпқа плёнкага ўраб олганди: «Совқотган пайтингизда шундай қилинглар. Авваллари пакетлардан фойдаланардим, энди озиқ-овқатлар ўраладиган плёнкани ишлатяпман. Оёқларни совуқдан асраш керак».
2019 йил июлидаги «Барселона»га қарши баҳс арафасида мураббийдан Мессини қандай зарарсизлантириш хусусида сўраганларида, Агирре қуйидагича жавоб қайтарганди: «Мессини тўхтатиш бобида тушунчага ҳам эга эмасман. Чунки менинг жамоаларим буни уддалай олишмаган. Лео учун ҳар қандай жарима зарбаси - пенальти. Ёрдамчиларимдан бири Месси жарима зарбасини тепаётганида жонли девор қўймасликни таклиф этди. Мен унга шундай жавоб қайтардим: «қулоқ сол, агар Леони жарима майдончаси ичида Куэльяр («Леганес» дарвозабони) билан ёлғиз қолдириб, 10та тўп берсанг, 11та гол уради! Мессини зарарсизлантиришнинг ягона йўли - қоидани бузмаслик. Бироқ бунинг иложи йўқ. Чунки у муттаҳам ҳар қандай рақибини ортда қолдиради». Ўша учрашувда Месси 3-голни уриб, ўйин тақдирини ҳал қилганди. «Мальорка» дарвозаси томон белгиланган пенальти «тентак назари билан» кузатди.
2022/2023 йиллар мавсумида Агирре «Мальорка»ни бошқариб, дастлабки 4та ўйинда 1 ғалаба ва 2 дурангга эришди. ғалаба кўпроқ бўлиши мумкин эди. Бироқ оролликлар қўполлик туфайли рақибларига 3та пенальтини совға қилишди. Шу хатоликлар бўлмаганида, «Мальорка» «Атлетик» билан тенглашиб, 6-ўринга чиқиб оларди. Ҳафсаласи пир бўлган мураббий матбуот анжуманида нафратини яширмади: «ғалабани қўлдан чиқаргандан кейинги важоҳатим? ғирт тентакнинг кўринишидек». Агиррени тушуниш қийин эмас.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789