Гвардиолга муқобил вариант - Ромеро!

Гвардиолга муқобил вариант - Ромеро!

Ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клуби «Лейпциг» ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олишга ҳаракат қилади.

Агар бу трансфер муваффақиятсиз тугаса, Мадрид клуби «Тоттенхэм»дан Кристиан Ромеро вариантига ўтади. Манба берган хабарга кўра, «Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес Кристиан Ромерони ўйинидан қойил қолган. Унинг фикрича, ҳимоя марказидаги Ромеро-Милитао келгуси йиллар учун идеал ҳимоя варианти бўлиши мумкин. Шу билан бирга, таъкидлашича, «Тоттенхэм» Кристиан Ромерони жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблаган ҳолда уни қўйиб юбориши даргумон. Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Кристиан Ромеро Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.