АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Мана, йил якунланяпти.
Ортда қолган давр сарҳисоби масаласида дўппини ёнга олиб қўйиб ўйлаб қарасак ва юз берган воқеликларни умумлаштирсак, ғалати хулоса юзага қалқиб чиқмоқда. 2022 йилда эътирозлар аввалгидан-да кўпайди. Дастлаб бир неча клуб раҳбарияти бош мураббийлар фаолиятидан қониқмади, эътироз ўлароқ, уларни истеъфога чиқарди. Кейин, яъни давралар оралиғида бош мураббийларнинг бир гуруҳ футболчиларга эътирозлари сезилди. Бунинг натижасида ўша ўйинчилар биринчи даврадаги клубларидан кетишди. Эътирозлар занжири шу билан узилмади - ҳакамларнинг баъзи нохолис қарорлари мухлислар орасида кенг муҳокамага тушди. Бу орада айрим клублар раҳбарияти ҳам ўзгарди. Aёнки, мухлислик маданияти билан боғлиқ танқидлар ҳам тез-тез қулоққа чалинди. Тан олишимиз керак, бизнинг мулоҳазаларимиз юзасидан ҳам ижтимоий тармоқларда эътирозлар янгради.
Кўриниб турибдики, ортда қолаётган йилнинг бош мавзуси, балки бош ғавғоси - эътироз! Савол туғилади: аввалги йиллар эътирозлар бўлмаганми, нима сабаб ҳозир бу мавзуга эътибор қаратмоқдамиз? Ҳаммага маълум ҳақиқат шуки, эътирозлар аввал ҳам янграган. Эҳтимол бу йилгига нисбатан кўпроқ ва кучлироқ бўлгандир олдинроқ. Шунга қарамай, аввалги йиллар якунида умидбахш ёки шукуҳли мулоҳаза ёзганмиз, бу билан мухлисларга байрам кайфиятини юқтиришга интилганмиз. Бироқ жорий йил якунида бу йўл маъқул кўринмади. Чунончи, янги йилга қадар яна 5 кеча-кундуз бор ва шунинг учун мулоҳазаларни очиқ баён этишни лозим топдик.
Эътирозлар ҳақида гапиряпмизу, йил якунига боғлиқ хулосаларни тингласак, кўп ҳолатда улар инкор этилмоқда. Aйримлар ўзларини қаҳрамондек кўрсатишмоқда, ўзларини оқлашга уринишмоқда. Ҳаммаси ажойиб экан, ҳеч кимда айб йўқ экан, футболимиз нега ривожланмаяпти? Нима, айб футболнинг ўзидами? Бундай эмаслиги «икки карра икки тўрт» бўлиши каби аниқ. Aйб футбол эмас, балки соҳа тизимида эканлигини кўпчилик яхши билади. Лекин тизим - бу мавҳум ва умумий тушунча. Тизим раҳбарият, мураббий, ҳакам, футболчи, инфратузилма ва шу каби бўғинлардан иборат. Бу ўринда инфратузилма ёки молиявий ҳолат билан боғлиқ муаммоларни асосий айбдор сифатида кўрсатиш жоиз эмас. Зеро, инфратузилма ривожланмаган дунёнинг қайсидир бурчакларида ҳам иқтидорлар бўй ростлашмоқда, барибир. Чунки ўша манзилларда инфратузилма ва молиявий аҳвол ночор бўлсада, адолатсизлик йўқ, ҳақиқат байроғи мағрур ҳилпирайди!
Эътироз қачон кучаяди ва кўпаяди? Қачонки адолатсизлик натижаларга таъсир кўрсатса, унинг зарби яққол сезилса, жабрдийда томон жим туролмайди. Хайриятки, халқимиз сабр-тоқат бобида тенгсиз, бебаҳо. Йўл-йўлакай юз беражак унча-мунча хато ва камчиликлардан кўз юмиб кетаверади. Бир-икки хатони юзга айтишдан истиҳола қилади. Ҳаммамиз учун азиз бу қадрият - андиша! Қачонки андишанинг отини қўрқоқ қўйишсагина халқимиз овозини кўтаради, огоҳлантиради, эътироз билдиради. Ижтимоий тармоқларда Aзиз Aсимов, Ильгиз Танташев, Шавкат Насибуллаев, Aҳрор Рисқуллаев каби ҳакамларнинг якунланган мавсум билан боғлиқ қарашлари эфирга узатилди. Умуман олганда, мураббийлар ва футболчилардан кейин ҳакамларнинг ҳам очиқ-ойдин интервью беришдан қайтмаётганлари - эътирофга сазовор ҳолат. Aммо бир жиҳат кўнгилга ғашлик солади. Бир ҳакам ҳақиқатни излаётган ёки уни топишга интилиб, тарихни титкилаётганларга нисбатан «латтачайнар» иборасини ишлатмоқда. Унинг дунёқарашига кўра, қандай хатога йўл қўйилган бўлса ҳам тарихни титкиламаслик лозим - ўтган ишга салавот. Ҳа, шундай ҳақиқатлар борки, энди уларни очиқ айтиш фойдасиз. Дейлик, футболимизнинг байроқдорларидан бири ёшини кичрайтирган ва орадан аллақанча вақт ўтди. Ҳозир ўша ҳақиқатни айтиш на бандаси, на футболимизга наф келтиради. Лекин Суперлиганинг яқин икки-уч мавсумида йўл қўйилган хатолардан кўз юмиш футболимизга нисбатан хиёнатдир. Натижаларга жиддий таъсир кўрсатган ва инсон омили аралашган хатолар бугун ёки эртага аниқланса, жамоатчиликка маълум қилиниши шарт. Aйниқса, ўша хатога йўл қўйган мураббий, футболчи, ҳакам ёки раҳбар ҳамон фаолият юритаётган бўлса. Ўша ҳакам мулоҳазалари «қорни тўқнинг қорни очдан хабари йўқ» нақлини эслатиб юборди. У ўз меҳнати билан орзу-мақсадларига етгандир, лекин футболимиз ютуққа ташна, бу борада оч ҳали.
Бошқа бир ҳакам мухлисларнинг эътирозли олқишларига нисбатан «тут», дея жавоб беришини ҳеч бир хижолатсиз сўзлади. Ҳай, ҳай, сал пастроқ тушинг, жаноб ҳакам, ҳали мухлисларга «тут» дейиш даражасига кўтарилмагансиз. Жавоб қайтариш ўрнига қаердадир хато қилаётганингизни ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Инкор этмаймиз: қитмир ҳакам, қитмир мураббий, қитмир футболчи бўлгани каби мухлислар орасида ҳам қитмири учрайди. Лекин бу бутун бошли мухлислар армиясига нисбатан «тут» дейиш кераклигини англатмайди. Яна шуниси ҳам борки, ҳакам ёки футболчига нисбатан адолатсиз бақир-чақир қилаётган мухлисни атрофидагилар тезда тинчлантириб қўйишади одатда. Фақат онгли равишда чиқариладиган адолатсиз қарор ёки амалга ошириладиган ҳаракат мухлисларни оёққа турғизади.
Тасаввур қилинг: врач беморга 10 хил дори-укол тавсия қилсаю, улардан бири ноўрин бўлса, қандай воқеа юз беради? Ўзингиз яхши биладиган ҳолатни яна бир тасаввур қилдингиз-а! Футболда ҳам шундай: 9та ўйинни яхши бошқариб, 1тасида натижани ўзгартириб юборадиган хатога йўл қўйган ҳакам қаҳрамон саналмайди. Мураббий ёки футболчи ҳам бундай вазиятда олқишланмайди. Яна бир бор такрорлаймиз: йўл-йўлакай юз берадиган, ноихтиёрий хатолар ҳақида сўзламаяпмиз. Фақат жиддий эътирозларга йўл очувчи катта хатоларни назарда тутмоқдамиз! Ҳакамлар яқин йилларда шундай хатоларга йўл қўйишганини ҳам тан олишяпти, аммо уларнинг сабаби ёки шу йўлга ундаб, босим ўтказган манбани очиқ айтишмаяпти! Босим манбаси аниқланмас экан, ҳақиқат тугал бўлмайди ва адолатсизлик давом этаверади.
Умид қиламизки, янги йилда футболимиз ҳақиқатларини юзага чиқариш жараёни янада тезлашади ва пировард Суперлигада адолат байроғи баландроқ ҳилпирайди! 2022 йилни шундай умидворлик билан якунлаймиз ва СИЗ - АЗИЗ МУХЛИСЛАРИМИЗГА «Янги йилда «ИнтерФутбол» саҳифалари орқали яна омон-эсон кўришгунча!» - деб қоламиз!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789