Лукаку борасида 2-таклиф юборилди

Лукаку борасида 2-таклиф юборилди

«Интер» Ромелу Лукакуни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Клуб «Челси»га иккинчи таклифни юборди. Унга кўра, миланликлар ҳужумчи учун 30 миллион евро ва яна айрим бонуслар тўламоқчи. Лукакуни «Интер»дан ташқари, «Ювентус» ҳам ўз таркибига қўшиб олишни истайди. Туринликлар кетиши мумкин бўлган Душан Влаховичга ўринбосар изламоқда. Шу билан биргаликда, белгиялик футболчига Саудия Арабистонидан таклифлар бор. Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2021 йили «Интер»дан 115 миллион евро эвазига «Челси» сафига бориб қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.