«Интер» раҳбарияти Индзагига ишонишади

«Интер» раҳбарияти Индзагига ишонишади

Миланнинг «Интер» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги билан учрашди.

Унда томонлар келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport. «Нерадзуррилар» раҳбарлари музокаралар чоғида мутахассисга тўлиқ ишонишларини ва у билан шартномани бекор қилишни режалаштирмаганликларини айтишган. Клуб Симоне ҳозирги вазиятни тўғирлаб, камида 2021/2022 йилги мавсумдагидек натижага эриша олади, деб ҳисобламоқда. «А» сериянинг 7-туридан кейин, миланликлар 12 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.