22 апрель куни бўлиб ўтган ва «нерадзурри»нинг ғалабаси (2:1) билан якунланган Милан дербисида Дюмфрис ва Эрнандес ўртасида зиддият юзага келган, бош ҳакам Андреа Коломбо иккала футболчини ҳам майдондан четлатганди. «Интер»нинг чемпионлик парадида ҳимоячи боши узра Grand Theft Auto 5 видео ўйинидан олинган ва ўзгартирилган суратни кўтарди. Расмда қаҳрамон занжирбанд қилган итнинг калласи ўрнига миланлик футболчининг боши қўйилган. Кейинроқ «Интер»нинг нидерландиялик ҳимоячиси чемпионлик паради вақтида қилган ҳаракатлари учун узр сўради. Аммо Италия Футбол Федерацияси Дюмфрисни Теонинг постери учун 4000 евро жаримага тортди. «Интер» ҳам шунча миқдорда жарима тўлайди.