ОЛИМПИАДА САҲИФАСИ: Иштирокчилар сони бўйича рекорд
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Бугун Еврофутбол ҳавосини испаниялик мураббийлар белгилашмоқда.
Лекин доминаторлар рўйхатида Хосеп Гвардиола етакчи эмас! Хаби Алонсо «Байер»да, Мичель камтарин «Жирона»да, Микель Артета ва Унаи Эмери АПЛда чемпион бўлишга даъвогар. Испаниянинг ўзида эса «Атлетик» Эрнесто Вальверде бошқарувида олға интилмоқда. Шунингдек, Францияда Луис Энрике рақобатдан холидек...
* Европанинг кучли 5та лигаси турнир жадвалига қарасак, уларнинг 2тасида испаниялик мураббийлар қўл остидаги жамоалар пешқадам бўлиб турибди.
* Умуман, топ-5да испаниялик 7 нафар мутахассис қўл остидаги жамоалар кучли бешликда бормоқда. Бошқа бирор мамлакат вакиллари бундай натижа билан мақтанолмайдилар.
Хаби Алонсо ягона!
Жорий мавсум Хаби Алонсо битта жиҳат бўйича Европанинг кучли 5та лигасида ягона бўлиб турибди. Унинг бошқарувидаги «Байер»гина миллий чемпионатда мағлубиятсиз одимламоқда. Хаби тузган дружина ҳозирга қадар мағлубиятсиз серия бўйича Германия жамоалари рекордини янгилади - 29та ўйинда 25та ғалаба ва 4та дуранг. Эътиборга олиш керак, испаниялик собиқ ярим ҳимоячи топ-лига клубида иш бошлаганига энди 1 йилдан ошди. У «Байер» билан шартнома тузишидан олдин чамаси 3 мавсум «Реал Сосьедад» ўринбосарларини шуғуллантирган эди.
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Бугун олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги қўмита Суперлига клублари билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789