ЎК, 1/2 финал: OKMK-"Навбаҳор" ўйинини Лутфулин бошқаради

ЎК, 1/2 финал: OKMK-"Навбаҳор" ўйинини Лутфулин бошқаради

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Ўзбекистон Coca Cola ярим финалидан ўрин олган баҳсларда фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди

Унга кўра, ярим финалнинг ОКМК  -  “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйинни тошкентлик Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 19 октябрь куни Олмалиқдаги ОКМК СКда соат 18:00 да старт олади. 

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал
19 октябрь, 18:00
ОКМК - "НАВБАҲОР"
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчилар: Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров.
Захира ҳаками: Фаррух Янсупов
VAR: Раҳимбек Каримов
АVAR: Ришат Нугманов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Бекзод Арипов 

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал
19 октябрь, 18:00
"НАСАФ" - "ДИНАМО"
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ёрдамчилар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов
VAR: Аскер Нажафалиев
АVAR: Акмал Ғиёсов
Назоратчи:Рустам Бобомуродов
Комиссар:Сардор Қудратуллаев