Камара 6 ойга кетди

Камара 6 ойга кетди

Бубакар Камара жароҳати туфайли Еврода иштирок эта олмайди.

«Астон Вилла» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси АПЛ доирасида «МЮ»га қарши ўйинда (1:2) ўнг тиззасидан жароҳат олди. Душанба куни унга хочсимон боғлам йиртилгани ташхиси қўйилган. The Athletic хабарига кўра, футболчи тез орада операция қилинади ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Қайта тикланиш камида 5-6 ой давом этади. Жорий мавсумда Камара Премьер-лигада 20та ўйин ўтказиб, 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.