АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бу мавсум ЧЛ финалолди шоу дастури кўпчиликка унча ёқмади.
Ҳар ҳолда, анчадан буён УЕФАга ташкилий жиҳат бўйича бу қадар эътирозлар тушган эмасди. Хусусан, ўйин арафасида стадион атрофида юзага келган ҳолатлар туфайли Франция расмийлари ва «Ливерпуль» раҳбарияти ўртасида ҳамон баҳс давом этмоқда. Камига финал учрашуви очилиш маросимидаги концерт дастури юзасидан ҳам салбий фикрлар кўп.
Эслатиш керак, тантанали шоуда ўтган йили Amazon томонидан ишланган «Золушка» фильмида бош ролни ижро этган Куба|америкалик хонанда Камила Кабелло чиқиш қилди. У «Стад Де Франс»да ўзининг энг оммалашган қўшиқларини ҳавола қилди: Senorita, La Buena Vida, Havana, Bam Bam ва Don~t Get You. Ранг-баранглик бор, ёрқинлик бор, ижро ҳам зўр (ҳар ҳолда, Россия кубоги финалида куйлаган МакSим бошқача таассурот қолдирганди). Бироқ ташкилотчиликка боғлиқ камчиликлар фонида Кабеллонинг хониши кўпчиликка татимади. Зеро, Камила саҳнада бор истеъдодини кўрсатаётган паллада стадион дарвозасида тўпланиб қолган мухлисларни кўздан ёш оқизувчи газ воститасида тарқатишга тўғри келди.
Энг қизиғи, финал ўйинидан кейин бошланди. Камила кутилмаганда, мухлисларни тартибсизлик ва қўполликда айблади. Айтишича, улар қўшиқ тақдимоти пайти атайин шовқин-сурон кўтаришган. Кабелло хонимнинг «Твиттер»даги эътирози: «Финалолди чиқишимни миямда айлантириб, ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Мен қўшиқ айтаётган паллада мухлислар ўз клублари мадҳиясини куйлашди, бунга чидаш қийин. Ахир катта жамоам билан чиройли муҳит яратиш, яхши шоу кўрсатиш учун қаттиқ ишлагандик».
Камила бир неча дақиқадан сўнг ўз ёзувини олиб ташлади, лекин интернет ҳаммасини эслаб қолишга улгурганди. Ҳа, Кабелло мухлисларни ижро вақтида ўз клублари мадҳиясини куйлаганликда айблади. Видеолавҳалардан келиб чиқсак, асосан «Ливерпуль» фанатлари шундай қилишган. Уларнинг жўр овозлари ҳаттоки, хонанда қўшиғини деярли «нол»га чиқарган маълум вақтда. «Ливерпуль» тарафкашлари шунинг баробарида ЧЛ мадҳиясига нисбатан ҳуштакбозлик қилишди - буни ташкилотчиликка доир муаммоларга норозилик сифатида баҳолаш мумкин.
Умуман олганда, Камила Кабеллонинг чиқиши айрим машҳурларга ҳам маъқул келмади. Дейлик, Марко ван Бастен ўз эътирозини ошкора баён этди: «Футбол кўргани йиғилдик, аммо бизга қўшиқ ва рақслар намойиш этишди. УЕФА ва ФИФА футбол ўйини ортидан пул ишлаш учун ҳаддан ортиқ кўп ҳаракат қилмоқда. Аммо мухлисларга шоу эмас, футбол керак». Германиялик журналист Кристиан Фальк ҳам нидерландиялик собиқ ҳужумчи фикрини қўллаб-қувватлади: «УЕФА бизга а-ля Камила шоуси керак эмаслигини нега тушунмаяпти? Ахир финал учун муносиб мадҳиялар бор эди - You~ll Never Walk Alone ва Hala Madrid!»
Камиланинг шов-шувли эътирози умумий муносабатни янада ёмонлаштирди. Тўғри, хонандани ҳимоя қилаётганлар ҳам бор. Дейлик, Sports Illustrated нашри хулосасига кўра, у вазият қурбонига айланди. Бироқ ҳақиқат шуки, УЕФА ва ФИФАнинг стадионда байрамона муҳит яратишда Америка лигаларидаги шоуга тақлид қилаётгани европалик мухлисларга асло ёқмаяпти. Улар буни финалдан олдин баланд овозда айтишди ҳам. Ҳа, Европа ЧЛ финалолди концерт дастури яхши кутиб олинарди одатда, ҳаттоки, «Ливерпуль» мухлислари томонидан ҳам. Мисол учун, 2021 йилги финалда DJ Marshmello, Khalid ва Селена Гомеснинг чиқишлари ижобий баҳоланганди. 2020 йили эса коронавирус туфайли концерт дастури намойиш этилмади. Ундан олдин Imagine Dragons Мадридда муносиб олқиш олди, Евро-2020 финалидан олдин DJ Мартин Гаррикс ҳам бировни безовта қилмади. 2018 йили «Ливерпул»нинг шу фанатлари Киевда Дуа Липанинг One Kiss қўшиғини жуда яхши қабул қилишганди. Шакиранинг 3та ЖЧ ёпилиш маросимларидаги иштироки эса - хит!
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789