Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Шубҳа йўқ, Карло Анчелотти ҳозирдан Ла Лиганинг бўлажак кампаниясига катта умид билан боқяпти.
Ҳа, «Реал» якунланган мавсум «Сантьяго Бернабеу»ни кутилган даражада тўлқинлантиролмади. Қолаверса, дон Карлога ҳар қадамда эҳтимолий истеъфо хавф солиб турди. Ўзи «Мадрид»да бошқача бўлиши мумкин эмас. Асосийси, Флорентино Перес бошқарувидаги раҳбарият якунда италиялик мутахассис билан камида яна бир мавсум ҳамкорлик қилишни маъқул кўрди. Анчелотти эса доимгидек хотиржам. Унинг махсус матбуот анжуманида журналистлар саволларига қандай жавоб бергани бунга яққол далил.
- Дон Карло, аввало Бенземанинг кетиши жамоага қандай таъсир қилиши ҳақида гапирсангиз...
- Карим билан кўтаринки кайфиятда хайрлашдим. Чунки ўзаро ҳамкорлигимиздан катта қониқиш ҳисси қолди. Шубҳа йўқ, шунчаки, дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири эмас, балки буюк футболчилар қаторига кирадиган йигитга устозлик қилдим. Бензема табиатан ғоят меҳрибон, камтар инсон, ўз ўрнида ўта жиддий ҳам. Йўқ, шундай калибрдаги ижрочининг кетишидан қувониш мумкин эмас асло, лекин унинг қарорига ҳурмат билан қарашга мажбурмиз. Зеро, Карим ўз йўлини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига мутлақо ҳақли эди. Ҳозир ҳаммамиздан талаб этиладигани - бу қўлимизни кўксимизга қўйганча Каримга миннатдорчилик билдириш. Зеро, у «Реал» учун чиндан ҳам, ақлга сиғмас даражада катта хизмат қилди. Қисқаси, Бензема футбол учун афсонавий, унутилмас шахс, шубҳасиз. Унинг «Реал»да босган излари ўчмаслиги ўз-ўзидан тушунарли. Ҳа, кетишини жамоада ҳеч ким кутмаганди, лекин такрорлайман, танловини тушунишга ҳаракат қилиш керак. Биламан, Карим сўнгги палладагина кетишга қарор қилди. Чунончи, бир кун олдин ҳам машғулотларда одатдагидек ишлаганди, кейин бирдан клуб билан хайрлашиш вақти келганини айтди. Начора, футболда баъзан шундай йўқотишларга ҳам тик боқиш талаб этилади. Бензема айниқса, охирги 4 йиллик даврда ҳам клуб, ҳам менга нисбатан идеал муносабатда бўлди. Шунинг учун ҳам унга таъзим бажо келтиришимиз жоиз. Йўқотиш масаласига келсак, Каримсиз қандай ўйнаш борасида бош қотиришимиз учун олдимизда етарлича вақт бор. Ишонаманки, кейинги мавсумда янада рақобатбардош таркибга эга бўламиз. Бензема ҳақида яна бир оғиз, унинг клубдаги фаолиятига баҳо беришда шахсиятини алоҳида ҳисобга олиш шарт. Тўғриси, футбол оламида бундай кўламдаги юлдузнинг камтарликни сақлаб қолиши - ноёб ҳодиса. Охирги кунларга қадар Карим табиати асло ўзгармаганига алоҳида эътибор қаратдим. Яъни у диққат марказида туришни унча ёқтирмайди, мана, мухлислар билан ҳам майдонда хайрлашишни афзал кўрди. Буюк футболчи, ҳақиқий афсона! Бошқа гап ортиқча.
- Энди мавсум якунига тўхталсак, «Реал»га бу сафар айнан нима етишмаганини таҳлил қилдингизми?
- Ла-Лигани алоҳида олсак, эҳтимол, рақобатбардошлик ва озгина иштиёқ камлик қилгандир. Ваҳоланки, таркибимиз аввалги мавсумдагига нисбатан кучлироқ эди. Фақат барқарор ўйин ритмига тушишда қийналдик. Бунда мавсум ўта мураккаб тус олганини ҳам унутмаслик керак. Дейлик, ЖЧдан сўнг, январда Испания суперкубоги учун ўйнадик, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бордик, февралдан миллий лига ва ЧЛда кураш кескинлашди. Демоқчиманки, ўта тиғизлик оқибатида барқарорликни ушлаб қололмадик ва оқибатда лигада муҳим очколарни йўқотдик. Лекин умумий қараганда, мавсум ёмон ўтгани йўқ, энди навбатдагиси янада яхшироқ кечишига аминман. Қисқаси, 10 июль куни янада кўпроқ мотивация, иштиёқ ва истак билан қайтамиз.
- Марко Асенсионинг жамоадан кетиш қарорига қандай муносабатдасиз?
- Асенсиода «Реал»нинг келажагида қандай роль бажариши борасида аниқ тасаввур йўқ эмасди. У билан ўзаро суҳбатда барчасини тўғри тушунтиришга ҳаракат қилдим, албатта. Клуб ҳам футболчига қолишни таклиф этди. Бироқ ўзи шартномаси муддати якунланганидан келиб чиқиб, фаолиятида бошқача тажриба кўришни истади. Жамоадан кетган бошқа футболчилар масаласида ҳам худди шу гап: клуб ҳеч кимни ҳайдагани йўқ, фақат қайсидир йигитнинг келишуви тугади, баъзилар янгича синовга мойиллик сезишди.
- Азар ва Марианога ҳаттоки, охирги ўйинда ҳам имконият бермадингиз...
- Охирги ўйинда таркибга 5 нафар ўринбосарни қўшдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мақсад ғалаба қозониш ва чемпионатни 2-ўринда якунлаш эди. Қолаверса, Азар ва Марианода захирадан майдонга тушиш иштиёқи унча сезилгани йўқ, лекин бунда уларни айблаш ноўрин. Футболда клуб билан хайрлашув турлича бўлади, тушуниш керак, иккиси ҳам охирги баҳсда бошқалар каби катта эътиборга эга эмасди. Фақат қўшимча қилишим жоиз, Эден ҳам, Мариано ҳам охирги кунгача жиддийлик ва профессионалликни меъёрида ушлаб қолди. Демоқчиманки, улар профессионал сифатида ҳурматга лойиқлар, чунки охирги кунгача ўзларини максимал даражада яхши тутишди. Якуний ўйинда қатнашмаганликлари эса мутлақо бошқа масала.
- Шунча йўқотишдан кейин қандай трансферлар ҳақида ўйлаяпсиз?
- Эден, Мариано, Асенсио ва Бенземадек 4 нафар ҳужумчидан бирданига айрилиш - катта йўқотиш, шубҳасиз. Энди ҳаракатни жиддийлаштириш талаб этилади, лекин шошма-шошарлик ярамайди асло. Вақт бор, раҳбарият гол уриш салоҳияти ва бошқа йигитлар билан яхши муносабат ўрнатиш фазилатига эга ҳужумчи қидирмоқда. Селекция жараёнида олдинги чизиқда етакчи ролга анча мослашган икки ёш иқтидоримиз борлигини ҳисобга оламиз, албатта. Айтиш шарт эмас, Винисиус ва Родриго бу йил сезиларли равишда олдинга силжишди. Ҳар иккисининг яқин орада Асенсио ва Бензема каби қойилмақом ўйнайдиган ҳужумчи бўлишига шубҳа йўқ.
- Таътил вақти нималар ҳақида ўйлайсиз?
- Одам таътилда нимани ўйлайди? Қандай дам олиш, ҳордиқ чиқаришни-да... Ахир мавсум жуда узоқ давом этди, жамоани ҳар уч кунда расмий ўйинга тайёрлаш катта куч олди. Ўзи одатга кўра, ўйиндан олдин кечаси билан ухлолмай қийналиб чиқаман, анчадан буён шундай. Демак, таътил вақти мияни футболдан озгина тозалашда зарарли томони йўқ. Муҳими, клуб ишончли қўлларда ва нима қилиш кераклиги ҳақида аллақачон гаплашиб ҳам олганмиз.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789