Кевин де Брюйне янги сардор

Кевин де Брюйне янги сардор

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Белгия терма жамоасининг янги сардорига айланди. Бу ҳақда Белгия қироллик футбол ассоциацияси сайти хабар берди. Ярим ҳимоячи бу лавозимда Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022дан кейин терма жамоани тарк этган «Реал» (Мадрид) футболчиси Эден Азарнинг ўрнини эгаллади. Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа ва «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку вице-сардор этиб тайинланди. 31 ёшли де Брюйне ҳисобида 97та ўйин ўтказиб, 25та гол урган. Ярим ҳимоячининг дебюти 2010 йилда бўлиб ўтган.