Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023: «Ал-Ҳилол» «Видад»га қарши, «Реал» М эса...

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023: «Ал-Ҳилол» «Видад»га қарши, «Реал» М эса...

Куни кеча Марокашда ўтказиладиган клублар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Турнирда турли қитъаларнинг 7та клуби иштирок этади: «Реал» (Испания), «Фламенго» (Бразилия), «Ал‑Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Ал‑Аҳли» (Миср), «Окленд Сити» (Янги Зеландия), «Сиэтл Саундерс» (АҚШ) ва «Видад» (Марокаш).

Турнир регламентига кўра, мезбон мамлакат чемпиони ҳам мусобақада қатнашади. Аммо мезбон – Марокаш чемпиони «Видад» Африка Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққани сабабли турнирга Африка ЧЛ финалчиси «Ал-Аҳли» ҳам иштирок этади. Қуръа натижалари ва ўйинлар санаси билан танишинг: 

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023. 
Саралаш босқичи. 1 февраль
«Ал-Аҳли» - «Окленд Сити»

Чоракфинал. 4 февраль
«Сиэтл Саундерс» - «Ал-Аҳли»/«Окленд Сити»
«Видад» - «Ал-Ҳилол»

Яримфинал. 7 февраль
«Фламенго» - «Видад»/«Ал-Ҳилол»

8 февраль
«Сиэтл Саундерс»/«Ал-Аҳли»/«Окленд Сити» - «Реал»

3-ўрин учун ўйин. 11 февраль

Финал. 11 февраль

Эслатиб ўтамизКЎ ЖЧ-2023 баҳслари Марокашнинг Работ ва Танжер шаҳрида ўтказилади.