Жиноят жазосиз қолмайди, айниқса Англияда...
Родриго Бентанкурнинг ҳазили ирқчиликка оид эди, АПЛдагилар бундай қилиқларни ёқтирмайдилар.
Тони Кроос «Спорт» категорияси бўйича немис телевидениеси ва журналистларининг «Бэмби» мукофотига сазовор бўлди.
Уни ажойиб фаолияти ва шахсий натижалари учун мукофотлашди. Совринни машҳурликда Кроосдан қолишмайдиган Робби Уильямс топширди.
«Крооснинг коллекциясида 34та соврин бор. Бу терма жамоамизнинг совринларидан кўпроқ» - Уильямс бу билан Англияни узиб олди
Британиялик созанда Тонига мукофотни топширишдан аввал чиройли нутқни ўқиб эшиттирди: «Мен қадрдон дўстим ва тирик афсонанинг буюклиги қаршисида таъзим қиламан. Тони Кроос - барча замонлардаги энг совриндор футболчилар ва муҳим ярим ҳимоячилардан бири.
У бақувват оёқлар ва пок қалб соҳиби. Тони билан бир неча йил аввал танишганмиз. Мен унинг мухлисиман, назаримда, у ҳам мени ёқтиради. Тони, мен доимо сенинг ўйинларинг, тўп билан ёки тўпсиз хотиржам ҳаракатларинг, ўйинни тўғри тушунишинг ва аниқ узатмаларингдан завқ оламан.
Тони футбол оламидаги бош соврин - жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Кроос - сизнинг, менинг, барчамизнинг қаҳрамонимиз. Бир куни бу даҳони суюкли жамоам бўлмиш «МЮ»га ўтишга кўндирмоқчи бўлгандим. Бироқ у «Мадрид»да қолди ва албатта, «Бернабеу»нинг безаги бўлган буюк ўйинчилардан бирига айланди.
Унинг майдондаги ҳаракатлари ўйин эмас, чинакам санъат дурдонаси. Сен шунчаки, даҳо эмас, намунали хулқинг ва ҳазилни тўғри қабул қилишинг барча спортчилар учун намуна бўлади. Мен сенинг ўйинларинг шайдосиман, сени жуда яхши кўраман, Тони».
Тони Кроос Роббининг эътирофига ижтимоий тармоқлар орқали миннатдорчилик билдирди: «Мени таклиф этишгани учун «Бэмби» ташкилотчиларига раҳмат! Робби Уильямсга эса ажойиб нутқи учун каттакон раҳмат! Мен ҳам сени яхши кўраман, қадрдон дўстим».
«Бэмби» - Германиядаги кўҳна медиа-мукофот
1948 йилда жорий этилган «Бэмби»нинг дастлабки лауреатлари франциялик актёр Жан Маре ва австриялик киноюлдуз Марика Рекк бўлишган. Актрисанинг жажжи қизи эса онаси уйига олиб келган совринга Дисней буғусининг исмини берганди. Мультфильм 1942 йилда австриялик адиб Феликс Зальтеннинг асари асосида экранга чиққанди.
«Бэмби» ҳайкалчаси буғу шаклида яратилган: аввалига уни оқ чиннидан, 1958 йилдан бошлаб эса зарҳалланган бронзадан тайрлашади. Ҳозир соврин Hubert Burda Media концерни томонидан журналистика, санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда муваффақиятга эришган шахсларга берилади.
Футболчилар орасида афсонавий Франц Беккенбауэр ҳисобида 3та «Бэмби» бор. Лекин бу рекорд эмас. Масалан, Софи Лорен 9та «Бэмби» соҳибаси, унинг касбдоши Хайнц Рюманда эса 12та буғу бор.
Кроос ва Робби Уильямс бир-бирининг ишқибозлари
Тони Кроосни тақдирлашни британиялик созандага берилиши бежиз эмас. Улар анчадан бери қалин дўст эдилар. Тони Уильямсни барча замонларнинг буюк артисти ва афсонаси сифатида ҳурмат қилади ва ҳар йили туғилган куни билан табриклашни унутмайди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Родриго Бентанкурнинг ҳазили ирқчиликка оид эди, АПЛдагилар бундай қилиқларни ёқтирмайдилар.
Ўзбекистон Суперлигасида амалдаги регламент бўйича легионерлар лимити - "5+1". "Нефтчи"да бу йил фаолият олиб борган хорижликлар
Фаолиятининг асосий қисмини "Навбаҳор"да ўтказиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган дарвозабон Ўткир Юсупов давралар оралиғида Эроннинг "Фулад" жамоаси аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789