Антонио Конте: "Жамоа яхши ишлаётганидан хурсандман"
Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Антонио Конте "Милан" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз жамоасининг амбициялари ҳақида гапирди.
Италия. «А» серия 4-туридан ўрин олган «Кальяри» - «Удинезе» ўйинида ҳисоб очилмади.
Мезбон жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу сафар 60-дақиқиқада майдонга тушди ва қолган вақт давомида чакки таассурот қолдирмади. Ҳар ҳолда, SofaScore портали ҳамюртимиз ҳаракатини 7 баллга лойиқ топди ва бу «Кальяри» футболчиларига қўйилган юқори баҳолардан биридир.
Франция. «Ланс» Лига 1 5-турида «Мец»ни қабул қилиб, яна мағлубиятга учради - 0:1. Ваҳоланки, мезбонлар 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси томон нақ 31 марта зарба йўллашди. Жумладан, ниҳоят, Франция чемпионатида дебют қилган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўзига берилган 72 дақиқа давомида ҳам орқа, ҳам олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.
Абдуқодир Ҳусанов «Мец» билан
ўйинда
Зарба: 3та
Аниқ зарба: 2та
Узатмалар аниқлиги: 94,4 фоиз
Ҳаводаги курашда устунлик: 2 марта
Тўпга тегиниш: 85 марта
Тўпни ҳимоядан олиб чиқиш: 2 марта
Ҳудудий устунлик: 2|4
Қўполлик: 0
Қўполлик (ўзига нисбатан): 1 марта
XG гол: 0,11
XG ассист: 0,14
Баҳо: 7,6 балл
Ёш ҳамюртимиз ўйинига WhoScored портали 6,7 балл қўйганини ҳам айтиш жоиз. Хуллас, 19 ёшли марказий ҳимоячи «Ланс»нинг ЧЛ учун берган «заявка»сига бежиз кирмаганини тўлиқ исботлади.
Россия. ЦСКА Аббос Файзуллаев туфайли ўз майдонида «Крилья Советов»га ютқазишдан қутулиб қолди. Яъни иккинчи бўлим бошида майдонга тушган ҳамюртимиз ўйин боришини бутунлай ўзгартириб юборди. Якунда Файзуллаев бежиз учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинмади. Бинобарин, Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли умиди дуранг натижа (2:2)ни таъминлаган голга ассистентлик қилишдан ташқари, ЦСКА ҳужумларини яққол кескинлаштирди, бир неча хавфли зарба йўллади. Дейлик, ноқулай вазиятда тепган тўпи дарвоза устунига тегди. ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов ўйиндан сўнг Файзуллаевга алоҳида тўхталди: «Аббос билан етарлича машғулот ўтказдик. Кейин у терма жамоасига бориб, 3та ўйинда муҳим роль бажарди. Қисқаси, Ўзбекистон термасидаги ўйинларини таҳлил этиб, Аббосни майдонга туширишга қарор қилдим. Унинг «Сочи»га қарши кечган кубок баҳсидаги ҳаракатларини ҳам эътиборга олдим».
«Рубин» эса ўз майдонида «Зенит»га бас келолмади - 0:3. Мазкур муваффақиятсиз баҳсда Қозон жамоасидаги легионерларимиздан Рустам Ашурматов тўлиқ вақт ҳаракатланган бўлса, Умарали Раҳмоналиев майдонда кўриниш бергани йўқ.
Қозоғистон. Чемпионликка яқин турган «Ордабаси» ҚПЛ 22-турида «Актобе» майдонида 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни тан олди. Шимкент жамоаси ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров ўйинда 72-дақиқагача тўп сурган бўлса, ҳужумчи Бобур Абдухолиқов финал ҳуштаги янграшига яқин (87-дақиқа) захирадан тушди. Мағлубиятга қарамай, «Ордабаси» Қозоғистон чемпионати финишига 5та тур қолган паллада турнир жадвалини ишонч билан бошқармоқда - жамоа энг яқин таъқибчисидан 5 очко олдинда.
Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Антонио Конте "Милан" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз жамоасининг амбициялари ҳақида гапирди.
29 октябрь куни ОФК томонидан 2024 йил лауреатларини тақдирлаш гала оқшоми - AFC Annual Awards 2024 маросими ўтказилди. Биз учун аҳамиятли томони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси умиди - Аббос Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди. Қолеверса, дунё футбол жамоатчилигини ўзига қаратган Париждаги Шатль театрида ўтказилган аньанавий «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими
"Ливерпуль" устози Арне Слот куни кеча "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хаг ҳақида фикр билдирди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789