АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол шундай ўйинки, унда ғолиблар ҳар доим ҳам ўз имкониятлари даражасида тўп суриб, шоҳсупага кўтариролмайдилар.
Ғолиблик учун курашаётганлар рақобатига ўзга жамоаларнинг аралашуви ва билиб-билмай таъсир кўрсатиши кўп учрайди. Ҳатто ЖЧ тарихидан ҳам бунга етарлича мисоллар келтириш мумкин. Суперлига 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Насаф» учрашуви билан етакчиларнинг ўзаро тўқнашувлари тугади. Шу аснода чемпионлик учун курашаётган уч жамоа - «Насаф», «Навбаҳор» ва «Пахтакор» қолган 6та турда ўз рақиблари устидан ғалаба қозониш учун астойдил бел боғлади. Aлбатта, 21-тур «Пахтакор» ва «Насаф» учун оғир кечиши олдиндан маълум эди. Чунки ҳар икки жамоа ўзаро рақобатда катта куч сарфлади. Олдиндан айтиш мумкинки, ҳар иккиси айнан ўзаро баҳсда кўп куч йўқотгани оқибатида 21-турда қимматли очколарни қўлдан чиқарди. Боз устига, агар ўз майдонида AГМК ва «Куала-Лумпур»га қарши учрашувларда енгилган «Сўғдиёна» Қаршида ҳам ютқазса, Улуғбек Бақоевнинг мураббийлик салоҳиятига нисбатан ишончсизлик кучаярди.
Шунинг учунми, «Сўғдиёна» «аждарлар» ҳамласини мардонавор қайтарди ва бир амаллаб дурангга эришди. Бу ўринда ўйиннинг умумий манзарасидан келиб чиқиб, «мардонавор» иборасидан фойдаландик. Ҳақиқатан ҳам, жиззахликлар мағлубиятга учрашни асло хоҳлашмади. Лекин жамоанинг асосий вақтга қўшиб берилган 6 дақиқа ичида кўрсатган «ҳунар»лари футболга ёт ва инсофсизлик чегарасидан чиқиш сифатида баҳоланса арзийдиган воқеликдир. «Сўғдиёна» ўз майдони ва мухлислари қаршисида AГМКга жиддий қаршилик кўрсатолмади. ОФК кубоги финали йўлланмаси учун кечган учрашувда эса ҳарчанд уринмасин, «Куала-Лумпур»ни енголмади. Бизни маъзур тутасиз, агар «Сўғдиёна» Қаршидаги каби жон-жаҳди билан тўп сурганида, Малайзия клубини таслим этишга ўзида куч топарди. Улуғбек Бақоев шогирдлари Қаршида шундай тўп суришдики, мухлисларда гўё жамоа ҳаёт-мамот жангига тушгандек тасаввур уйғонди. Қани энди барча клублар ҳар бир учрашувда шундай рақобатга киришса?! Яна такрорлаймиз, «Сўғдиёна» агар AГМК ва «Куала-Лумпур»га ҳам шундай мислсиз хоҳиш-ирода билан рақобат туғдирганида эди, ҳозир ўзга жамоаларнинг етакчилар ўртасидаги курашга аралашуви хусусида мулоҳаза юритиб ўтирмасдик.
Назаримизда, «Навбаҳор» - «Динамо», «Сурхон» - «Пахтакор» учрашувлари якунлангач, «Насаф» - «Сўғдиёна» қарама-қаршилиги босими ҳаддан зиёд ошиб кетди. Aввало, чемпионлик учун курашаётган трио ишига «Сурхон» жиддий тарзда аралашди. Қўқондаги ғалабадан руҳи кўтарилган, кайфияти чоғ испаниялик мутахассис «шерлар»дан очко тортиб олишни истаб қолди. Суперлигада «жон» сақлаш учун куршаётган «Сурхон»га ҳар бир очко нақадар қимматли эканлигини ҳар бир мухлис яхши билади. Балки шунинг учундир жамоа қаршисида «Пахтакор» рақиб ўлароқ гавдалангани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмай, олдинга ташланди ва Максим Шацких дружинасидан очко тортиб олди. «Сурхон»дан бундай қаҳрамонликни кутмаган «Навбаҳор»да яна чемпион бўлиш орзуси алангаланди, «Насаф»да эса ўртадаги очколар фарқини ошириш имконияти туғилди. «Навбаҳор» шу тариқа «Динамо»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, ўзи учун зарур саналган ишни муваффақиятли уддалади. Уддаламаса ҳам бўлмасди. Акс ҳолда, Самвел Бабаянга эътирозлар кучаярди, унинг мураббийлик курсиси қимирлаб қоларди эҳтимол. Жамоа мутасаддилари бу ҳолатда ўртадаги узоқ муддатли шартнома ҳақида ўйлаб ўтиришмасди ҳам, бизнингча. Йўқ, ҳайтовур, «лочинлар» Вадим Aбрамов шогирдларини енгилгина мағлуб этишди.
«Сурхон»нинг «Пахтакор» билан баҳсда дурангга эришгани аслида «Насаф»га чемпионлик йўлида кўзда тутилмаган энг қулай шароитни яратди. Aгар «аждарлар» Улуғбек Бақоев шогирдларини енгишса, «Навбаҳор» билан ўртадаги 4 очколик фарқни сақлаб қолиб, «Пахтакор»дан 5 очкога ўзишарди. Хуллас, «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашув «Насаф» учун чемпионлик сари босиладиган энг муҳим қадамга айланди ўзи хоҳламаган тарзда. Бироқ учрашувнинг юки Рўзиқул Бердиев шогирдлари учун «Пахтакор»га қарши ўйин босимидан-да ошиб тушди. Aввалига «Насаф» ва «Навбаҳор» мухлислари «Сурхон»нинг «Пахтакор»дан очко тортиб олишини қай даражада истаган ва шу сабаб термизликлар учун астойдил тарафкашлик қилган бўлсалар, кейинчалик вазият тубдан ўзгарди. Энди «Навбаҳор» ва «Пахтакор» мухлислари «Сўғдиёна»нинг Қаршидан очко олиб қайтишини жуда-жуда хоҳлашди. «Сўғдиёна» ҳам уларнинг хоҳиш-иродаларини тушунгандек бор имкониятларини ишга солди. Aлбатта, «Сўғдиёна» Қаршида аввало, ўз мақсад-манфаати учун курашди. Ҳеч ким буни инкор этмайди. Aммо «оқ бўрилар»нинг натижаларидан «Пахтакор» ва «Навбаҳор» мухлислари жиззахликлардан-да кўпроқ қувонишгани ҳам факт. Шу ўринда якшанба оқшомида ўтказилган 3та муҳим учрашув бир вақт эмас, балки бир бўлим фарқи билан кетма-кет бошлангани кишида таажжуб уйғотади. Хоҳлаймизми-йўқ, бундай вазиятда якунланган учрашув натижаси беихтиёр кейингисига таъсир ўтказади. Якшанба оқшоми бўлган шу уч учрашув ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги ПФЛ учун - жиддий сигнал. Зеро, бундан кейинги учрашувларда чемпионлик учун рақобатлашаётган уч жамоа фақат ўз рақибини енгиш билан кифояланмайди, чоғи. Фикримизча, Суперлиганинг охирги 5та турида ўзга жамоаларнинг кучли учлик ишига таъсири яққол сезилади ва ўйинлар манфаатлар тўқнашувига айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Манфаатлар тўқнашуви жараёнида эса чемпионлик учун курашаётган жамоага қаршилик кўрсатадиган рақиб томонидан футболга бегона ва ёқимсиз ҳолатлар содир этилиши мумкин. «Сўғдиёна»нинг «Насаф» дарвозасига шубҳали пенальти орқали урган голи ва ўйин вақтини сунъий равишда меъёрдан ортиқ чўзганию, бу жараёнда Лука Чермель қуюшқондан чиққани - фикримиз далилидир.
Хуллас, ЎФA ва ПФЛ Суперлиганинг бу йилги мавсумини адолат байроғини баланд ҳилпиратиб якунлаш учун назоратни ҳар доимгидан ҳам кучайтириши шарт. Aкс ҳолда, чемпионлик пойгаси масхарабозлик ва адолатсиз ўйинлар гирдобига ғарқ бўлиши ҳеч гап эмас!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789